Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2014
Ўзбек (кир)
48
978-9943-4373-2-6
6200 сўм
Рейтинг |
Абдулбоқи ака, туни билан тиниқиб ухлаб, одатдагидай, тонг саҳарда ўрнидан турди, яхши дам олгани учунми ўзини қушдай енгил сезарди. У юз-қўлини ювгач, сўриток олдига борди-да ток қайчини олиб узумларнинг қалинлашиб, қуёш нурини тўсиб қолган баргларини қирқиб-қирқиб ташларкан, беихтиёр Иркутск шаҳридаги ҳамкорлари Александр Шабалов ва Умар Тошпўлатовларни эслади. "Улар менга уч юз минг долларлик, деярли 60 та вагонга жойлашадиган миқдорда тахта жўнатамиз деганди. Эсидан чиқиб кетдими? Майли, мен пулини тўлаган, аммо Магомед олиб қолган сараланган бир вагон тахта (улгуржи баҳоси 80000 рубл) ва темир йўл учун алоҳида тўлаган 120000 рублим учун аҳдини бажариши керак эди-ку. Жўнатган қовун-тарвуздан ҳам Умаржон 2709000 рубл қарздор, бу суммаларни долларга айлантирганда 100000 доллар атрофида бўп қолаяпти. Умар Иркутскда учта ошхона қурганини эшитувдим. Ишнинг кўзини билади бу бола. Ўзимиздан борган болаларни арзон-гаров ишлатиб, ошхоналарни қуриб олди, азамат. Тахта-ёғоч арзон, иш кучи деярли текин. Ошхоналарнинг томи ва ички жиҳозларига пул керак, холос. Хўш, ошхоналарни нима қилади? Ишлатиб ўша ёқларда қолиб кетадими? Бўлмаган гап. Умаржон ошхоналарни сотади-да, албатта юртига келади. Қанчага сотиши мумкин? Агар ҳар бирини 500000 доллардан сотса, бир ярим миллион доллар бўлади. Ўшанда мен берган юз минг доллар пул чап чўнтагининг бир бўлагини эгаллайди, холос...