Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Уч авлод кўприги

Уч авлод кўприги
Кўрганлар, жами:

3756

Жанр/бўлим:

Бадиий адабиёт

Нашр йили:

2016

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

272

Нашриёт:

Янги китоб

ISBN рақами:

978-9943-4555-3-5

Парчани ўқинг
Электрон китоб (1,6Mb) :

4000 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Мундарижа
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар

Tinchlik-xotirjamlik barqaror bo‘lgan, tobora rivojlanib borayotgan, barcha sohalarda erishayotgan keng ko‘lamli yutuqlarini dunyo e’tirof etayotgan mamlakatga bayramlar yarashadi. Mana shunday jannatmonand, er yuzidagi yagona yurtimizda turfa ayyomlar ko‘p. Shubhasiz, ulardan eng ulug‘, eng azizi Mustaqillik bayramimiz nishonlanadigan sanadir. Ne tongki, bu yil Vatanimizda muborak Istiqlolimizning chorak asrlik to‘yi nishonlanadi. To‘yga to‘yona bilan, deydi xalqimiz. Farg‘onalik zahmatkash olim, katta hayotiy tajribaga ega ijodkor Mashrabjon Shermatov O‘zbekistonimiz Mustaqilligining 25 yilligiga bag‘ishlab hayotiy qissa bitgan. Asar o‘tgan chorak asrlik hayotimizning ko‘zgusi kabi taassurot qoldiradi. Muallif bir necha avlod, xususan, o‘sib kelayotgan yosh avlod taqdir-kechmishlari misolida kechagi va bugungi kunimizni mahorat bilan taqqoslaydi, ertangi kunimiz qanday kechishini tasvirlab beradi. Eng asosiysi, hayotiy qissani o‘qib chiqarkansiz, shunday yurtda yashayotganingiz uchun shukronalar aytasiz, Vatan qadrini, mustaqillikning bebaho, orziqib kutilgan ne’mat ekanligini yurak-yurakdan his etasiz, ertangi buyuk kelajagimizga nisbatan ishonchingiz ortadi. Nazarimizda, mazkur kitob har bir xonadondan, kutubxonadan, ayniqsa yoshlar ta’lim oladigan o‘quv muassasalaridan joy olishi maqsadga muvofiqdir.

  1. Орзиқиб кутилган неъмат
  2. Куртак отган муҳаббат
  3. Профессор
  4. Муносиб куёв
  5. Ўшами ёки бошқа?
  6. Орзигул Mаҳкам чол қизи
  7. Орзигулнинг маънавий туғилиши
  8. Уч авлод кўприги
  9. Дадил режалар
  10. Ўқиш ташвишлари
  11. Тошкент жамоли
  12. Кутилмаган учрашув
  13. Эркин авлод қиёфаси
  14. Янги авлоддан талаб
  15. Севги
  16. Етуклик
СЕВГИ
Нигора университетда ўқиб юрган пайтларида ҳам яхши ўқиши, одоби, дилкаш ва ширинсўзлиги билан кўпчиликнинг диққатини тортган эди. Унга тенгдошлари, ҳамкурслари, юқори босқич йигитларидан кўпчилиги муҳаббат изҳор қилишди. Лекин Нигора ҳеч кимни ёнига йўлатмади. Барча яқинлашганларга жавоби битта эди: “Менинг суйган йигитим бор, унаштирилганман, яқинда тўй бўлади”. Мана, неча йилдирки, ҳали-ҳамон ўша гап такрорланади, лекин тўйдан дарак йўқ. Нигора биринчи босқичда ўқиб юрган пайтларидаёқ ёш ўқитувчилардан бири унга астойдил эътибор бера бошлади. Бу домла қизни қадамма-қадам кузатар, қаёққа боряпти, ким билан гаплашяпти, ким билан дўст тутинган, йигитларга, кийим-кечак, мол-дунёга муносабати қандай – барчаси тўғрисида маълумот тўплаш учун турли усуллардан фойдаланди. Яъни факультет, университетда ўтказиладиган тадбирларда ҳар қандай йўл билан Нигоранинг назарида бўлиш, у билан ёнма-ён ўтириш орқали ўз майлини билдирмоқчи бўлар эди. Аммо бу йўл билан мақсадга эришиш мушкуллигини сезгач, ўзига яқин талабалар ва яқин қариндошлар орқали Нигора ҳақида яқинроқ билишга ҳамда ўзи хусусида маълумотлар етказишга ҳаракат қилди. Жумладан, унинг университетда яхши домла эканлиги, отаси ва амакисининг шу даргоҳда ишлашлари, ойисининг шифокор эканлиги, шаҳарда катта ҳовлиси, иккита машинаси, шаҳар ташқарисида дала ҳовлилари борлиги ҳақида Нигорага гапириб берадиган ёрдамчилар ҳам топилди. Лекин буларнинг барчасига Нигоранинг жавоби битта бўлди: “Мен унаштирилганман. У йигит билан мактабда, коллежда бирга ўқиганмиз, ҳамқишлоғим. Мендан умид қилиб юрманглар”. Нигорага меҳр билан қараган худди шундай йигитлардан яна бири ҳамкурси, самарқандлик Шарифжон эди. У аввалига Нигорадан чўчигандай, уни кўрса гапиролмай, ўзини четга олиб юрди. Кейинчалик дарсга келаётганларида ҳам, танаффус ва ҳатто дарс машғулотлари пайтида ҳам бу қиздан кўз узмайдиган, унинг назарига тушишга ҳаракат қиладиган бўлди. Лекин учрашганда, бир-бирларига юзма-юз келганларида ҳамон дудуқланиб гапира олмас, бир нарса дейишга оғиз жуфтлагани ҳамоно қулоқларигача қизариб кетар эди. Кунларнинг бирида у юрак ютиб Нигорага гап қотди: – Нигора, мана, ҳадемай университетнинг учинчи курсини ҳам битирамиз. Мен шу вақтгача сизга дилимни очиб гапира олмадим. Келинг, очиқчасига гаплашайлик. Сиз билан қайси йигит яқиндан танишмоқчи бўлса, дарҳол жавобингиз тайёр: “мен бандман”. Бандмисиз ёки бандимисиз, сизни банди қилиб, умрингизни зое кетказаётган ким ўзи? Шу пайтгача сизни биронта йигит билан кўрган эмасман. Фақат орқаворатдан турли гап эшитаман. Аммо биронтасига ҳам ишонмайман. Сабаби сизни ҳеч қачон бегона одам билан кўрмаганман. Наҳотки сизни ҳеч ким қизиқтирмаса? Бошқа қизлар сингари бирон кишини ўзингизга яқин олмасангиз? Тўғрироғи, барча ёшларда бўладиган ишқ-муҳаббат туйғуси сизга тамомила бегона...
Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Уч авлод куприги