Серверда душанба кунигача (21 октябр 2019 йил 11:00 гача) техник ишлар олиб бориляпти. Ҳарид қилинган китобларни ўқиш ва юклашда муаммолар бўлиши мумкин.
Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Учар ликопча

Учар ликопча
Кўрганлар, жами:

2302

Муаллиф:

Нашр йили:

2014

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

80

Нашриёт:

Тафаккур

ISBN рақами:

978-9943-24-069-8

Парчани ўқинг
Электрон китоб (2,1Mb) :

3600 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Мундарижа
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар
Умрида ҳеч бўлмаганда бир марта оламнинг чексизлиги ҳақида ўйлаб кўрмаган одам бўлмаса керак. Тасаввур қилинг-а, Қуёш системасининг ўзида қанчалаб сайёралару бошқа самовий жисмлар кезиб юрибди. Сомон йўли галактикасида бунга ўхшаган системалар қанча? Осмону фалақдаги галактикаларнинг ҳисобига ким етибди? Улардаги сайёралар қанча экан? Ана шу сон-саноқсиз самовий жисмлар орасида Она сайёрамиз бамисоли тариқцек ёки денгиздаги томчидек гап экан-да. Бу ҳақца хаёл сурар экансиз: «Наҳотки, ана шу чексизлик ичра Ердан бошқа сайёрада ҳаёт бўлмаса?» деган ўйга борасиз. Муаллиф ушбу рисолада узоқ йиллардан буён учар ликопчалар, ўзга сайёраликлар тўғрисида тўплаган маълумотларини, кузатишларини умумлаштириб, ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади.
  • Юлдузли булут
  • Тупроғдан намунами?
  • Сирли лампочкалар
  • «Ўзга сайёраликларнинг эътиборига тушмадим...»
  • Тилла ҳалқа
  • Фотосуратдаги НУЖ
  • Учар ликопчалар бор
  • Эдуард Маер – сайёҳ
  • «Иблис ҳалқалари»
  • Осмондаги сирли ҳодисалар
  • НУЖлар сейсмометрдан афзалми?
  • Пермдаги ғаройиб учрашувлар
  • Ўзга сайёраликлар билан юзма-юз
  • НУЖ сайёрамизда
  • Қизни даволаган ўзга сайёраликлар
  • Уммо сайёрасидан келган олимлар
  • Ишониш қийин, лекин
  • Космосдаги сирли воқеа-ҳодисалар
  • НУЖ фазогирларининг Харт-Каньондаги ҳалокати
  • Хотима

* * *

— Бу воқеа ёшлик пайтларим, Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида бошимдан ўтган эди, — деб ҳикоя қилади санктпетербурглик Александр Дудников. — Бу водий тоғ оралиғида жойлашгани учун ҳаво чароғон кунлари шаҳардан чўққилардаги оппоқ қорлар яққол кўзга ташланиб турарди. Одатда мен ёз кунларини тоғдаги сайёҳлик манзилларида ўтказардим. Ўшанда, 1979 йилнинг июнь ойини ҳам Шоҳимардондаги дам олиш масканида ўтказдим. Бизнинг сайёҳлик гуруҳимиз (14-16 ёшли ўспиринлар) Машъала довонига етти кунлик сайёҳлик сафарига отландик. Тоғдаги кўлгача уч кунлик йўл юрдик. Манзилга етгач, кўл бўйида чодир тикиб, у ерда икки тунни ўтказдик, сўнг ортга қайтдик. Чодирли лагерда очиқ ҳавода ўтказилган сўнгги тунда алламаҳалгача гурунглашиб ўтирдик. Бир-биримизга теша тегмаган ҳазил-мутойибалар ҳам қилдик. Кимдир ухлаб ётган жўрасининг қош-қовоғига тиш пастаси сурган, кимнингдир чодир арқони тортилган қозиқ суғуриб юборилган, кимнингдир тўшагига сув қуйиб юборилган ва ҳоказо. Мен бунинг олдини олиб, лагер ҳудудида тунамасликка қарор қилдим. Курткам ва тўшакларимни кўтариб лагердан узоқроқда, арчазор биқинида ухлаш учун йўл олдим...

...

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!