Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ваҳдат куйи

Ваҳдат куйи
Кўрганлар, жами:

2476

Жанр/бўлим:

Шеърлар, назм

Тузувчи :

Муаллиф:

Нашр йили:

2021

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

372

ISBN рақами:

978-9943-6687-3-7

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Электрон китоб:

Мавжуд эмас.
Буюртма учун: (90) 959-25-26

Рейтинг

  • Аннотация
  • Фикр ва мулоҳазалар

Устози комил Шавкат Раҳмон ибораси билан айтганда, «қаттиқ имон шоири» Асқар Маҳкам адабиётимизга инсон ботинидаги чиркин иллатларни аёвсиз фош қилувчи шоир сифатида кириб келди. Бир шеърида: «Одамзод айбининг маддоҳи, Асқар!» деб ўзини ўзи бежиз калака қилмайди.

Асқар Маҳкам ўз асарларида Инсонни бор мураккаблиги билан тасвирлайди. Юзаки тавсиф этиш унинг руҳиятига ётдир. Бошқача қилиб айтганда, у «Инсонни нафрат билан севади, инкор билан эътироф этади, оғу билан даволашга, алам билан шодлантиришга интилади». (С.Н. Иброҳим). «Туғёнли тафаккурининг ҳосиласи бўлган, ҳеч қачон ўртамиёна фикрлар, ташбеҳлар ва тасвирлар билан қониқмаган» (А. Зуҳур) унинг шеърияти имону инсоф, донишмандлик ва хокисорлик тимсолига ўхшайди.

Ваҳдат орифларнинг чинакам Ватанидир. Барча мавжудот Оллоҳда акс этгани каби Оллоҳ ҳам барча мавжудотда акс этади. Ягона ҳақиқий Борлиқ - Оллоҳ, қолган нарсалар - Унинг нури, шуъласи. Асқар Маҳкам: «Ҳаққа томон юринглар!.. Ҳаққа боқинг-лар!.. Ҳаққа интилинглар!.. Ҳақни соғининглар!.. Ҳақни топинглар!.. Биз шунда топишамиз!» деганда «икки кўздан таралган бир нурдай» (Ж. Румий) ягона Борлиқдаги бирлик - ваҳдатни назарга тутгани бежиз эмас...

Умид улким, Асқар Маҳкамнинг ўлмас ижодий мероси жозиб фасоҳати, файзли тароватию бетакрор самимияти билан китобхон қалбини бир умрга забт этгай. Омин!
Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Вахдат куйи