Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
Ғоя, мафкура, Тарих, Маънавият ва маърифат, Биография, Мемуарлар, эссе
2016
Ўзбек (кир), Араб
232
978-9943-4468-0-9
Мавжуд эмас
Рейтинг |
Ўрта асрларда «Сийрат ал-авлиё», «Силсилат ал-авлиё» каби туркумдаги қатор асарлар яратилган. Уларда ўз даврида халқ орасида мўьтабар саналиб, «валий» даражасига эришган зотларнинг таржимаи ҳоли ва уларнинг ҳаёт йўллари ёритилган. Хусусан, буюк аллома ал-Ҳаким ат-Термизий қаламига мансуб «Валийлар ҳаёт йўли» («Сийрат ал-авлиё») асарида валийлар турмуш тарзи, қалби ва нафсини поклашда эътибор қаратиши зарур бўлган муҳим ахлоқий-фалсафий ва тасаввуфий-ирфоний масалалар ҳақида баҳс юритади. У ўз асарида валийлар фаолиятининг асл мазмун-моҳияти, ундаги зоҳирий ва ботиний ҳолатларни очиб беришга интилганини кўришимиз мумкин.
Ал-Ҳаким ат-Термизий қаламига мансуб «Валийлар ҳаёт йўли» («Сийрат ал-авлиё») асарининг араб тилидан таржимаси ўзбек китобхонларига илк маротаба тақдим этилмоқда. Ушбу асар таржимаси, илмий изоҳлари, кўрсаткичлари билан нашрга тайёрланди.
Мазкур нашр «А-1-252 Термизлик алломалар илмий меросини тадқиқ этиш, асарларини таржима қилши ва нашр этиш» амалий гранти доирасида амалга оширилди.