Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

XX аср. Муҳаббат ҳақида 20 ҳикоя

XX аср. Муҳаббат ҳақида 20 ҳикоя
Кўрганлар, жами:

4805

Нашр йили:

2015

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

256

ISBN рақами:

978-9943-07-389-0

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Парчани ўқинг
Электрон китоб:

Мавжуд эмас
Маълумот учун: (90) 959-25-26 (0900 - 1900)

Рейтинг

  • Аннотация
  • Фикр ва мулоҳазалар
XX аср ўзбек насрида ишқий мавзуни бадиий талқин этган романлар, қиссалар кўп. Айни дамда, адабиётимиз хазинасида айнан муҳаббат мавзусида ёзилган, бугунги ва келгуси авлодлар ҳам ўқиб завқланадиган шода-шода марвариддек сара ҳикоялар ҳам мавжуд. Уларни ўқиган одам юрагининг энг тоза туйғуларга, бетакрор орзуларга ошно тутинган дамларини эслайди. Ҳаёт гулшанида муҳаббатнинг муаттар ифорларидан мастона юрган йўлларига хаёлан қайтади. Юрак бир энтикади, дард бир қўзийди, кўзлар бир чақнайди; хаёл ойнасида ёшлик, ишқ-муҳаббат, орзу-ҳавас, садоқат каби улуғвор фазилатларнинг суврати акс этади...
Муҳтарам ўқувчи, биз атайин ушбу китобга жамланган муҳаббат ҳикоялари сюжет воқелигидан сўз очмадик. Уларни шарҳлаш, образлари, фабула ёки композицияси юзасидан назарий фикрлар баён этишдан тийилиб турибмиз.
Шу маънода, сиз азизларга воқелиги висолдек лаззатли, баъзан ҳижронли ва изтиробли йигирма муҳаббат ҳикоясини тақдим этмоқдамиз. Уларни ўқиб завқланиш ва завқланиб ўқиш кайфияти сизга ҳамдам бўлсин!
Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

XX аср. Мухаббат хакида 20 хикоя