Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2011
Ўзбек (кир)
26
978-9943-387-09-6
5000 сўм
Рейтинг |
ЯЛПИЗ ҲАҚИДА
Табиатнинг ажралмас бўлаги бўлган наботот олами инсонни тўйдиради, кийинтиради, унга ҳарорат бағишлайди, ҳавони мусаффо қилади, даволайди. Шифобахш ўсимликларнинг хосияти қадим замонлардан одамларга мацлум бўлган ва улардан турли касалликларни даволаш учун фойдаланиб келинган. Чунки улар таркибида одам организми учун зарур бўлган оқсил, углеводлар (карбонсувлар), ёғ, витаминлар, минерал тузлар, физиологик актив моддалар ва яна бир қанча саломатлик учун фойдали бўлган элементлар бор. Шулардан бири ялпиздир. Уни хулбўй, зулба, пудина, нарпиз, ариқ жалбус, нано, пудинаж деб ҳам атайдилар.
Ялпиз деганда ёқимли тацми ва ажойиб ҳиди билан ажралиб турадиган ўсимлик кўз ўнгимизга келади. Лабгулдошлар оиласига кирувчи кўп йиллик бу ўсимлик ошкўк, зиравор сифатида, доривор омил бўлиб ишлатилади. Ўсимликдан олинадиган эфир мойлари саноат миқёсида, тиббиёт хабдорилари олинишида, парфюмерия мақсадида фойдаланилади.