Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2003
Ўзбек (кир)
112
Мавжуд эмас
Рейтинг |
Қадрли ўқувчи! Қўлингиздаги ушбу китобчани одатдан ташқари деб аташга журъат этаман. Сабаби, муаллиф унинг учун махсус сюжет танлаган,бош қаҳрамон сайламаган. Асарнинг бош қаҳрамони— давр. Яна ҳам очиқроқ айтадиган бўлсак— давр ва адиб, адиб ва асар. “Юлдузли маржонлар” тўпламини, таъбир жоиз бўлса, адабиётимизтшг ўзига хос таржимаи ҳоли деб атаган бўлардим. Унда маълум бир асарнинг туғилиши, тақдири, адиб бошидан кечирган изтироблар ҳаяжон билан ҳикоя қилинади.
Муаллифнинг тиниб-тинчимаслигини, фидоийлигини, меҳнатсеварлигини таъкидлагим келади. Бир асар тарихини яратиш учун кунлаб, хафталаб адиблар билан бирга суҳбатлар ташкил этиш, хотираларини титкилаш, ёзилажак асарга муайян қолип, услуб топиш, ўқувчшарга манзур қилиш осон иш эмас.
Биз севиб томоша қиладиган «Тошкент— нон шаҳри», «Алишер Навоий», «Шум бола» сингари бадиий фильм ва саҳна асарларининг яратилииш ҳам китобхонпарда яхши таассурот қолдиради, фикрлашга ундайди.
Гап маданиятимиз, адабиётимиз, санъатимизни юксакликка кўтариш хусусида борар экан, бу йўлдаги ҳар қандай интилишларни табрикламоқ керак.
Муаллиф катта, сермашаққат ишга қўл урган. Унинг биричи қадамлари, қутлуғ бўлишига чин юракдан тилакдошман. Ушбу қўлингиздаги китоб ҳам аввалги «Сарғаймас саҳифалар» китоби каби ўз ўқувчиларини топади, албатта.
Азиз ҚАЮМОВ, академик.