Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

А.Х. Суллиев

А.Х. Суллиев

 

Мен, Суллиев Абсаид Хуррамович, 1971 йил 04 январда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида туғилганман, миллатим ўзбек. 1988 йили Қамаши туманидаги 50–ўрта мактабни муваффақиятли тугатиб, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти (ТИҚХМИИ) «Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш» факультетининг 1-курсига қабул қилиндим. 1994 йилда мазкур институтни «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини автоматлаштириш» мутахассислиги бўйича тугатдим. Меҳнат фаолиятимни 1994-1998 ТИҚХМИИ “Электротехниканинг назарий асослари” кафедраси ассистенти лавозимида бошлаб, 1998-2002 йилларда Ўзбекистон телерадиокомпаниясида бўлим бошлиғи, 2002-2004 йй. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалик экинлари ва навларини синаш давлат комиссиясида бўлим бошлиғи, 2005-2006 йй. Қибрай қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида директор ўринбосари, 2006-2007 йй. Тошкент вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасида бошқарма бошлиғи ўринбосари, 2007-2008 йй. Тошкент темир йўл муҳандислари институти (ТошТЙМИ) «Электр таъминоти ва микропроцессорли бошқарув» кафедраси ассистенти, 2008-2010 йй. ТошТЙМИ “Электромеханика” факультети декани муовини лавозимларида ишладим. 2010 йил 2 сентябрдан ҳозирги кунга қадар ТошТЙМИ «Электр таъминоти ва микропроцессорли бошқарув» кафедраси ассистенти лавозимида ишламоқдаман.
2010-2012 йй. – Тошкент темир йўл муҳандислари институти электр таъминоти ва микропроцессорли бошқарув кафедраси ассистенти.
2012-2013 йй. – Тошкент темир йўл муҳандислари институти темир йўллар электр таъминоти кафедраси доценти вазифасини бажарувчиси.
2016 й. ҳ.к. – Тошкент темир йўл муҳандислари институти темир йўллар электр таъминоти кафедраси доценти...
Оиламизда учта фарзандимиз бор. Турмуш ўртоғим – Санбетова Амонгул Туркманбоевна 1972 йилда туғилган, Тошкент ирригация ва мелиорация институти ўқитувчиси. Қизим – Хуррамова Севинч Абсаид қизи 1997 йилда туғилган, Тошкент Давлат Жаҳон тиллари университети талабаси. Ўғлим – Хуррамов Ҳасан Абсаид ўғли 2000 йилда туғилган, Тошкент шаҳар Миробод академик лицей ўқувчиси. Қизим – Хуррамова Зуҳра Абсаид қизи, 2000 йилда туғилган, Тошкент шаҳар Информатика ва ахборот технологияси коллежи ўқувчиси.
Отам – Суллиев Хуррам, 1974 йилда вафот этган. Онам – Фармонова Қузигул, 1912 йилда вафот этган. Опам – Суллиева Саломат Хуррамовна, 1954 йилда туғилган, ҳозирда нафақада. Опам – Суллиева Санам Хуррамовна, 1956 йилда туғилган, ҳозирда нафақада. Акам – Суллиев Абсалом Хуррамович 1959 йилда туғилган, ҳозирда нафақада. Опам – Суллиева София Хуррамовна, 1961 йилда туғилган, Қамаши туманидаги 50-мактаб ўқитувчиси. Опам – Суллиева Сулув Хуррамовна, 1965 йилда туғилган, Термиз Давлат университети Биология кафедраси мудири. Акам – Суллиев Абсамат Хуррамович 1968 йилда туғилган, Қамаши тумани катталар поликлиникаси шифокори. Укам – Суллиев Абдувоҳид Хуррамович 1974 йилда туғилган, Қамаши туманидаги Лангар сув омбори муҳандиси.
Қайнотам – Санбетов Туркменбой, 1987 йилда вафот этган. Қайнонам – Мамбетова Улбусин, 1997 йилда вафот этган.
Оиламизда ҳеч ким судланмаган.
Менинг яшаш жойим: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Феруза мавзеси, 56-уй, 16-хонадон.