Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Адҳамбек Алимбеков *

Адҳамбек Алимбеков

 

Адҳамбек Алимбеков (Алимбеков Адҳамбек Камолович) 1954 йил 11 апрелда Чимкент вилояти, Бугун туманининг «Коммунизм» (эндиликда «Қўш тегирмон») қишлоғида таваллуд топди. 1971 йили Ҳамза номидаги 30-ўрта мактабни аъло «Олтин медал» га тугатиб, Тошкент Давлат университетининг филология факультетига ўқишга кирди. 1976 йили университетни муваффақиятли, «Қизил диплом» билан битириб, аспирантурага олиб қолинди. 1982 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, филология фанлари номзоди даражасини олди. Аспирантурани тугатиб, ТошДУда ( ҳозирда ЎзМУ) талабаларга ўзбек ва жаҳон адабиёти фанларидан дарс берди. Кўплаб мақола ва ўқув программалари муаллифи Адҳамбек Алимбеков 1995 йили доцент унвонига сазовор бўлди.

Алишер Навоий, Оразий, Ойбек, Ғафур Ғулом, Миртемир, Чингиз Айтматов, Ибройим Юсупов, Муҳаммад Али, Азим Суюн, Мирпўлат Мирзо, Муҳаммад Юсуф, Маҳмуд Тоир, Сирожиддин Саййид, Ўктам Мирзаёр, Менгбой Муродов, Турсун Али ва бошқа ижодкорлар ҳақида илмий мақолалар, ва ўзбек тилида нашр қилинган турк адибларинг китобларга сўзбошилар ёзган. Унинг «Ишқ асири бўлган жон» (1996), «Турк адабиёти тарихи» (2005) ўқув қўлланмаси, «Турк адабиёти» (Монография. Л. Аминова билан ҳамкорликда, 2016), «Юлдузнинг беш қирраси» (2012 ва 2017), «Латиф шеърият» (2014) илмий монографиялари, «Билиб айтилган сўз» (2016), «Эзгуликка эш кўнгил» (2018), «Чингиз Айтматов – дилдошимиз» рисолалари, «Япроқ (кичик) ҳикоялар» (2018) тўплами нашр этилган. Ўзбек адабиёти намуналарини хорижий тилларга таржима қилишда ташкилотчилик ва фаолликлари олқишга сазовордир...

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Дўстлик» ордени (2015) соҳиби.