Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Абдуҳамид Парда

Абдуҳамид Парда

 

Пардаев Абдуҳамид 1958 йилнинг 17 январь куни Тошкент вилояти, Бўка туманида туғилган. Журналист, шоир, адабиётшунос, таржимон. Бир неча шеърий тўпламлари, “Дўстнома” достони нашр қилинган. Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достони, Алишер Навоийнинг барча достонларини замонавий ўзбек тилига табдил қилган. Ф. Нитшенинг “Зардушт нидоси” асарини ўзбек тилига шеърий ўгирган. Р.Тагор, Ж.Байрон, Ж. Китс, А.Блок, И.Бродский каби ўнлаб машҳур шоирларнинг шеърий туркумларини, шунингдек қатор жаҳон адибларининг романлари ва қиссаларини, таниқли файласуфларнинг рисолаларини ўзбек тилига таржима қилган. Тошкент шаҳрида яшайди.