Texnik ish tufayli saytda kitoblarni onlayn o'qish va ilova orqali o'qish funksiyasi vaqtincha ishlamaydi.

Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Абдулла Аҳмедович Мадалиев

Абдулла Аҳмедович Мадалиев

 

МАДАЛИЕВ АБДУЛЛА АҲМЕДОВИЧ (АБДУЛЛА АҲМАД МУҲАММАД АЛИ)
1952 йил 16 июлда Қозоғистон Республикасининг Чимкент вилояти, Ленгер тумани, Ёрғоллиқ қишлоғида таваллуд топган.
Тошкент автомобиль транспорти ва йўллари институтининг автомобиль ва автомобиль хўжалиги факультетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича инженер-механик.
Меҳнат фаолиятини Тошкент қишлоқ хўжалиги (Ташсельмаш) заводида оддий ишчиликдан бошлаган. Меҳнат фаолиятида трест бошқарувчиси ўринбосари, “Ўзқишлоқхўжтаъминоттаъмир” давлат қўмитасида бўлим бошлиғи, “Солиқ тўловчининг журнали” бош муҳаррири, Тошкент автомобиль ва йўллари институтида катта ўқитувчи, Тошкент аграр университетида доцент, профессор лавозимларида фаолият юритиб келмоқда. Иқтисодиёт фанлари доктори. 12 та монография муаллифи, 90 дан зиёд илмий мақолалари чоп этилган.
Жумладан:
1. Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти миллий моделини яратиш асослари. – Т.: Фан, 2004. – 127 б.
2. Инсон омили ва тараққиёт. – Т.: Ўзбекистон файласуфлари Миллий жамияти, 2006.- 203 б.
3. Теоретические и практические основы активизации человеческого фактора – Т.: Государственное научное издательство “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, 2010. – 210 с.
4. Таълим ва тарбия уйғунлиги – комил инсонни шакллантириш гарови. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2011. – 100 б.
5. Гармонизация образования и воспитания – залог формирования развитого человека – Т.: Государственное научное издательство “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, 2012. – 100 с.
6. Ўзаро боғланиш қонуни ва оламнинг шаклланиши – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2012. – 118 б.
7. Закон взаимосвязи и формирование Вселенной – Т.: Государственное научное издательство “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”, 2012. – 104 с.
8. Человеческий фактор: развитие, соверщенство и прогресс. – Германия, Lambert Academic Publishing, 2017, – 243 p.
9. Агросаноат секторини комплекс ривожлантириш концепцияси. Монография. – Т.: Наврўз, 2020.
10. Агросаноат сектори бошқарувини демократлаштириш концепцияси. Монография. – Т.: Наврўз, 2020.
11. Агросаноат секторида илмий-техник тараққиёт ва инновацияни ривожлантириш концепцияси. Монография. – Т.: Наврўз, 2020.
12. Агросаноат ишлаб чиқаришини илм-фан билан интеграциялаш ва таълимни янада такомиллаштириш концепцияси. Монография. – Т.: Наврўз, 2020.
13. Гармонизация образования и воспитания – Германия, Lambert Academic Publishing, 2021, – 243 p.
Шунингдек, Мадалиев Абдулла Ахмедович (Абдулла Аҳмад Муҳаммад Али) бадиий адабиётнинг ҳам ихлосманди. У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. 8 та бадиий асари нашр этилган.
Жумладан:
1. Сеҳрли кўл (1993 йилда Ғафур Ғулом нашриёти);
2. Айиқ ва Тулки болалари (2003 йилда “Шарқ” нашриёти);
3. Қуён билан Типратикан (2006 йилда “Фан” нашриёти);
4. Туя билан Бўталоқ (2006 йилда “Фан” нашриёти);
5. “Қопқондаги айиқ” (2006 йилда “Фан” нашриёти);
6. Боғистон (2006 йилда “Фан” нашриёти);
7. Дилдан садо (2015 йилда А. Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти);
8. Чамандан ифор (2021 йилда “Lesson Press” МЧЖ нашриёти).

Китоблар