Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Абдулла Боқий *

Абдулла Боқий
Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Абдулбоқи Кенжабоев

 

Абдулла Боқий 1978 йилнинг 15 апрелида Чортоқ шаҳрида, оддий ишчи оиласида таваллуд топган. Ўрта мактабни тамомлаб, Чортоқ ҳунар-техника билим юртининг ҳисобчилик йўналишида 3 йил таҳсил олган Абдулбоқи олий ўқув юртига кириш учун Тошкентга йўл олади. Кетма-кет муваффақиятсиз кечган имтиҳонлардан сўнг қадди букилмади. Шеърсиз, ижодсиз ҳаётини тасаввур қилолмагани учун мақсадга етишга имконият қидирди. «Кўнгил кўчалари» газетасига ишга киради. Аввал реклама агенти, кейинроқ дизайнер, сўнгра масъул котиб лавозимларида ишлайди. Кейинчалик «Аёл қалби» газетаси таҳририятида дизайнер ҳамда масъул котиб лавозимида фаолиятини давом эттиради. Йиллар ўтиб, Олий хўжалик суди Ахборотномасида дизайнерлик қилган Абдулбоқи кейинчалик бош муҳаррир ёрдамчиси сифатида хизматини давом эттиради. «Ҳуқуқ ва бурч» журнали таҳририятидаги фаолияти ижодий ўсишига ёрдам берди. Сўнг «Интеллект» газетаси таҳририятида бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ишлаган. 2018-йилда «Кечиккан баҳорим» ва «Мўъжазгина мўъжиза» китоблари нашр этилган.