Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Аҳад Андижон

Аҳад Андижон

 

Аҳад Андижон – туркиялик шифокор олим, сиёсатчи ва давлат арбоби, ижодкор.
1951 йилда Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида, Андижондан кўчиб борган ўзбек оиласида туғилган. У бир ёшда экан, оиласи Туркиянинг Қўнё вилоятига ҳижрат қилади. Аҳад Андижон Оқшаҳарда бошланғич ва ўрта мактабни битириб, 1968-1974 йилларда Истанбул университетининг тиб факулътетида таълим олади. Ҳарбий хизматни ўтаб келиб, яна тиб бўлимида шифокорлик ва илмий фаолиятини давом эттиради. Англияда тиб йўналишида ишлаб, тажриба орттириб қайтади (1979). Тадқикотлари ва илмий фаолияти натижасида доцент (1984), профессор (1991) унвонларига эришади.
1984 йилдан бошлаб у Истанбулда жойлашган Туркистонликлар ёрдамлашма жамиятининг раиси сифатида кенг ва жадал фаолият юритди. 1988 йилдан “Туркистон” журналининг бош муҳаррири сифатида, бир неча йил давомида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистондаги ҳаётни, шунингдек, Туркиядаги туркистонликлар турмушини ёритишда, бу ўлкаларнинг муҳим масалаларини Туркияга танитилишида хизмат килди. Оқибатда Туркиянинг таниқли сиёсатчиларидан бирига айланди. АНАП партиясидан, Истанбулдан депутат қилиб сайланди ва 1997-1999 йилларда Туркия давлат вазири вазифасини бажарди.
Туркча ва ўзбекчадан ташкари инглиз ва француз тилларини билади. Тиб йўналишида кўплаб илмий мақолалари ва икки китоби нашр этилган. Туркистон ва турк дунёси мавзусидаги неча юзлаб мақолалари турли тилларда, жаҳон матбуотида босилган. “Ўзгаришлар давридаги турк дунёси”, “Туркистон учун кураш”, “Усмонли-Туркистон алоқалари” номли уч илмий-оммабоп асари нашр килинган.
1990 йилда Ўзбекистонга келган, ота юрти билан яқиндан танишган. “Туркистон” журналидаги юртимизга боғлиқ асарлари ва фаолияти учун унга Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси тарғибот марказининг йиллик Чўлпон мукофоти берилган (1992).