Александр Дюма
Alexandre Dumas (талаффузи: Александр Дюма) (24-июл 1802 — 5-декабр 1870) — фаранг ёзувчиси. Саргузашларга бой тарихий романлари билан ном чиқарган. Думас энг машҳур франсуз ёзувчиларидандир. Александр Дюманинг ўғли Alexandre Dumas ҳам ёзувчи бўлган. Шунинг учун Alexandre Dumas катта Dumas père (Dumas-ота) ва Александр Дюма кичкина Dumas филс (Dumas-ўғил) деб юритилади.
Александр Дюманинг энг машҳур асарлари „Уч мушкетёр“ (1844), „Граф Монте-Кристо“ (1844-1845), „Йигирма йилдан кейин“ (1845) ва „Виконт де Бражелон“ (1848-1850) романларидир. Думас романлар билан бирга драмалар ҳам ёзган. У ҳаёти давомида 1200 дан ошиқ асар ёзган. Алехандре Думаснинг кўп асарлари рус тилидан ўзбек тилига таржима қилинган.
Думас адабий фаолиятини драматург сифатида бошлаган — унинг илк асари „Ов ва муҳаббат“ (1825) кичик песасидир. „Генрих III ва унинг саройи“ (1829) драмаси ёзувчига муваффақият келтирди. Думаснинг „Антони“ (1831), „Нел минораси“ (1832) ва бошқа песалари романтик театр тарихидаги муҳим воқеадир.
1835-йилда Думас биринчи тарихий романи „Изабелла Баварская“ни эълон қилди. 19-асрнинг 40-йилларида кетма-кет „Уч мушкетор“ (1844), „Йигирма йилдан сўнг“ (1845), „Виконт де Бражелон“ (Ле Виcомте де Брагелонне, оу Дих анс плус тард) (1848—50) тарихий-саргузашт романлари пайдо бўлди. Трилогияни ташкил этган бу романларнинг қаҳрамонлари умумий — асардан-асарга ўтиб юради. Учинчи романни аслида Paul Mahalin ёзган. Шундай бўлса ҳам, китобга автор деб Думасмнинг номи кўрсатилган. „Қиролича Марго“ (1845), „Монсоро хоним“ (1846), „Қирқ беш“ (1847—48) — Генрих Наваррский ҳақидаги трилогиядир. „Граф Монте-Кристо“ (1845—46) замонавий ҳаёт ҳақидаги саргузашт роман.
Поделиться с друзьями в соцсетях