Texnik ish tufayli saytda kitoblarni onlayn o'qish va ilova orqali o'qish funksiyasi vaqtincha ishlamaydi.

Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Алишер Мирзо *

Алишер Мирзо

 

Ўзбекистон халқ рассоми (1992), Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти совриндори (1994), Ўзбекистон Бадиий Академиясининг академиги (1997), профессор (1997), "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби (1999), Россия Бадиий Академиясининг фахрий академиги (2012).

1948 йил 21 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. 1968 йилда П.П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртини, 1974 йилда В.И. Суриков номидаги Москва Давлат бадиий институтини тамомлаган.

Алишер Мирзонинг шахсий кўргазмалари 1977 йилдан то ҳозирги кунга қадар дунёнинг энг ривожланган давлатлари - Германия, Франция, АҚШ, Россия, Болгария, Югославия, Ҳиндистон, Сурия, Корея, Норвегия, Литва, Ўзбекистонда бўлиб ўтган ҳамда тасвирий санъат ихлосмандларининг юксак эътирофига сазовор бўлган.

Рассомнинг кўплаб асарлари дунёнинг машҳур музей ҳамда галереяларида сақланиб келмоқда.

2014 йил Алишер Мирзонинг илк романи - "Каллахоналик йигитча" китобхонларга тақдим этилган.