Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Анвар Обиджон

Анвар Обиджон

 

Ўзбекистон халқ шоири. Ўзбек адабиётининг кўзга кўринган намояндаларидан бири, ҳажвий адабиёт анъаналарини муваффақият билан ривожлантириб келаётган истеъдодли адиб. Анвар Обиджон 1947 йилнинг 25 январида Фарғона вилояти Олтиариқ туманининг Полосон қишлоғида туғилган. 1964 йилда ўрта мактабни тугатгач, Самарқанд молия техникумида, 1969—1971 йилларда жамоа хўжалигида ҳисобчи, клуб мудири, туман газетаси, вилоят радиосида турли вазифаларда ишлаган.ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. "Она ер", "Эй, Ёруғ дунё", "Оловжон ва унинг дўстлари", "Безгакшамол", "Аканг қарағай Гулмат", "Масхарабоз бола", "Жуда қизиқ воқеа", "Ерликлар", "Мешполвоннинг жанглари", "Аламазон ва Гулмат ҳангомаси", "Ажойибхона", "Олтиариқ ҳангомалари", "Одобли бўлиш осонми?", "Танланган шеърлар", "Ўғирланган паҳлавон", "Баҳромнинг ҳикояси" каби достон, қиссалар, шеърлар, пьесалар ва ҳажвий асарлардан иборат тўпламлар муаллифидир. Унинг "Қўнғироқли ёлғончи", "Топсанг ҳай-ҳай", "Қоринботир", "Тўтиқул" каби асарлари мамлакатимиз театрларида саҳналаштирилган. Адиб 1997 йилда "Шуҳрат" медали, 2011 йилда "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган...
Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон 2020 йил 11 апрелда Тошкентда шаҳрида 73 ёшида вафот этди.