Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39

Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Асрор Мўмин

Асрор Мўмин

 

1954 йил да Ғаллаорол туманидаги Қўйтош қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)да таҳсил олган. Айни пайтда “Ўзбекистон овози” газетасида бўлим мудири бўлиб ишлаяпти.
Унинг“Дил рози” (1991), “Таваллуд” (2002), “Юрак” (2002), “Севдим, севилдим” (2004), “Қалбингда Алпомиш яшасин” (2004), “Севги тумори” (2005), “Умид ва Орзу” (2006), “Саккизинчи мўжиза” (2007), “Сиздан миннатдорман” (2009) шеърий китобларнинг муаллифи, Ог Мандинонинг “Яхши яшаш сири” (2010), “ХХ аср шеърияти” (2004), Расул Ҳамзатовнинг “Менинг Доғистоним” (2011) китобларининг таржимони. Унинг “Президент. Спорт.Ғалаба!” (2001), “Сенинг юлдузларинг, Ватан!” (2002), “Чемпионлик сирлари” (2007), “Ёлғиз сенга юкундим, юртим!” (2009) каби насрий китоблари нашр этилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист (2011), “Шуҳрат” медали (1999) билан мукофотланган.

“Ширин хаёлларинг билан яшайман,
Ҳаёт ва оқ гулдай ёқасан менга.
Аё, булбулдайин наво бошлайман,
Ишқимни бошқача айтолмай сенга.”