Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Азиза-Хушруя Маматова

Азиза-Хушруя Маматова

 

Рассом, портрет жанри устаси, кўплаб алломалар сиймоларини ўз асарларида тасвирлай олган машҳур санъаткор Хушруяхон – Азизахон Маматова 1947 йил 15 апрелда қадимий ва гўзал шаҳарларидан бири Қўқонда зиёли оиласида дунёга келди.
1973 йилда Россия Бадиий Академияси қошидаги И. Е. Репин номли Санкт-Петербург рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва меъморлик олий ўқув юртини, 1980 йилда шу ўқув даргоҳида аспирантурани тамомлади. 1973 йилдан буён Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассмолик ва дизайн институтида доцент лавозимида ишлаб келмоқда.
1994 йилда у «Туркистон алломалари» туркум портретлари учун «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» унвонига сазовор бўлди. 2001 йилда кўп йиллик жамоатчилик фаолияти учун Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар Қўмитасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Муссавира 1997 йилда Ўзбекистон мустақиллиги йўлида қурбон бўлган ўғлонлар сиймолари юқори бадиийлик билан тасвирланган туркум асарлари учун Ўзбекистон Бадиий Академиясининг дипломи билан мукофотланган.
Азизахон яратган қатор асарлар жаҳон галлереялари ва музейларида, хусусан, АҚШ, Монголия, Россия давлатлари коллекцияларидан ўрин олган. Муссавирнинг асарлари Ўзбекистонинг қатор музейларида сақланади. Жумладан, Ўзбекистон санъати музейидан жой олган «Саховат» ва «Шоира Халима Худойбердиева» асарлари, Абдулло Қаҳҳор уй-музейида «Кибриё Қаҳҳорова», Ойбек уй-музейидаги «Ёзувчи Ойбек» ва «Ойбек ва Зарифа Саидносирова», Давлат Жамият қурилиши Академиясидаги «Абдулла Қодирий», «Ғайбулло Ас-Салом» ва «Ёш Нодирабегим» портрелари санъат ихлосмандлари эътиборини ўзига тортиб келмоқда.
Кўргазмалар экспозициясида Азиза Маматова яратган буюк алломаларимиз (Ал-Фарғоний, Алишер Навоий, Ибн-Сино, Мирзо Бобур) сиймолари намойиш этилган.
2012 йил август ойида Ватанимиз мустақиллигининг 21 йиллигига бағишлаб, рассомнинг «Вақт ва Инсон» номли кўргазмаси учун Ўзбекистон Бадиий Академиясининг «Олтин медали» билан мукофотланди.
Шунингдек Хушруя (Азиза) Насимовна Маматованинг бакалаврлар учун «Фан» нашриётида чоп этилган «Чизматасвир ва рангтасвир фанларидан ўқув услубий қўлланмалар» тўплами талабалар билимини оширишда хизмат қиляпти.