Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Бахтиёр Эгамбердиевич Ҳайдаров *

Бахтиёр Эгамбердиевич Ҳайдаров

 

Ҳайдаров Бахтиёр Эгамбердиевич, 1970 йилнинг 23 апрелида Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани, “Шарқ юлдузи” колхози, Дархон қишлоғида туғилган. Миллати - ўзбек. 1988 йилда Мирзо Улуғбек номли 4-ўрта мактабни тугатган. Ўша йили ҳарбий хизматга чақирилиб, Россиянинг Мурманск областида ҳарбий бурчини “катта сержант” унвонида адо этган. Меҳнат фаолиятини 1986 йилда “Шарқ юлдузи” колхози аъзоси сифатида бошлаган. 1991 йили Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетига ўқишга кирган. Ўқиш билан бир вақтда 1994 йилгача Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида ишчи бўлиб ишлаган. 1994 йилдан 1998 йилгача “Тошкент оқшоми” газетасида катта мухбир сифатида фаолият кўрсатган. 1998 йилдан 2011 йилга қадар Ўзбекстон Республикаси божхона органларининг маънавий-маърифий ҳамда кадрлар тайёрлаш тизимларида хизмат қилган. Бугунги кунда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул ходим вазифасида ишлаб келмоқда. “Соҳибқироннинг қиличи” (2002 йил), “Сафар олдидан сафар” (2008 йил), “Инсоннома” (2011 йил), “Ўзбекчилик” (2012 йил) номли китоблари чоп этилган. Республика матбуотида маънавий-маърифий ҳамда тарихий мавзулардаги чиқишлари билан мунтазам қатнашиб боради.