Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Саидахбор Булатов

Саидахбор Булатов

 

БУЛАТОВ Саидахбор Собитович – сермаҳсул, серқирра етук олим, илмий тадқиқот йўлини босиб ўтган зиёли инсон, педагогика фанлари доктори, профессор, Россия Халқаро Педагогик Таълим Фанлари Академияси ва Греция “Антик дунё” Халқаро илмий Академиясининг академиги, Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академияси ижодкорлар уюшмасининг аъзоси, таълим тизими учун 500 га яқин энциклопедия, монография, дарслик, электрон дарслик ва ўқув қўлланмалар, электрон кўргазма қуроллар мажмуаси, ўқув ва методик қўлланмалар, изоҳли луғатлар, методик тавсияномалар, рисола ҳамда мақолалар муаллифи.
Москва шаҳрида номзодлик ва докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган (1985, 1994 йй.). Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси. (1996 й.). Ўзининг 60 босма табоққа яқин «Ўзбек халқ амалий безак санъати» номли йирик ҳажмдаги фундаментал илмий тадқиқот асари билан эл назарига тушди, истеъдодли олим деган ном олди.(1991 й.) Ўзбекистонда амалий безак санъати соҳаси бўйича ҳозирда ягона фан доктори. Унинг илмий раҳбарлигида 20 дан ортиқ шогирди магистрлик, номзодлик ва докторлик диссертацияларини ёқлаган. Олим халқ амалий безак санъати соҳасидан ташқари тасвирий санъат, астрология, фалсафа, психология, эстетика, этика, тилшунослик, этнография, тарих ва халқ педагогикаси фанларидан ҳам китоблар чоп эттирган.