Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Бунёджон Абдуғоппоров

Бунёджон Абдуғоппоров

 

Абдуғоппоров Бунёджон Ахмаджон ўғли 1996-йил 20-августда Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг Заркент қишлоғида туғилган.
Наманган Вилояти Санъат коллежининг “Актёрлик кафедраси”да таҳсил олган. 2015-йил коллежни тамомлаб, Янгиқўрғон туман Маданият бўлими тизимидаги, туман Маданият марказига, йўналиши бўйича “Актёрлик санъати, драма тўгараги” раҳбари лавозимига ишга қабул қилинади.
2021-йил Бунёдшер “РОССИЯ” Федерациясининг “Уфа” шаҳрида ўтказилган “Бесь мир театр” номли катта нуфузли танловда қатнашиб, фахрли 1-ўринли Диплом лаурианти бўлди. 2022-йил Бунёдшер туман маданият бўлимининг бош режиссёр-мутахассиси лавозимига тайинланди. 2023-йил Бунёдшер туман “Халқ театри”нинг “Бадиий раҳбари” лавозимига тайинланади. 2023-йилда Ўзбекистон Республикасида ўтказилган “Сўз санъати” номли “1-халқаро” танловда иштирок этиб, “Гран-при” соҳибига айланди. Айнан шу 2023-йилда Бунёдшернинг саккиз йиллик изланишлари сабаб, унинг “8 Сара… Спектакл… Сенарий…” номли драматургия жанридаги Пьесалар тўмлам китоби нашрдан чиқди. Ушбу тўплам ўз ичига “Она ватан соғинчи, ёҳуд Ватанга қайтиш”, “13-ҳудуд”, “Телефон – у ким учун нима?” “Фирибгарлар фитнаси”, “Оқ бургут”, “Мен тўғри йўлдаман”, “Оила – муқаддас”, ҳамда “Болалигим – бебошлигим” каби турли нажр ва рангбаранг мавзуларни, қолаверса зарарли иллатлар ва глобал муаммоларга қарши курашилган саҳна асарларини ўз ичига қамраб олган…
2024-йил Бунёдшер Ўзбекистон Республикасида ўтказилган “Сўз санъати” номли “2-халқаро” танловда иштирок этиб, “Гран-при” соҳибига айланди. Бугунги кунда ёш драматург-ёзувчи бир қатор бадиий асарлар устида ҳам иш олиб бормоқда…

Китоблар