Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Чарльз Диккенс

Чарльз Диккенс

 

Джон Хаффем Чарлз Диккенс (Charles John Huffam Dickens; 7 феврал 1812 йил, Лендпорт — 9 июн 1870 йил, Xeydsxill) — инглиз ёзувчиси. Адабий фаолияти 1833 йилда бошланган. Меҳнаткаш халқнинг оғир ахволи Диккенс асарларининг бош мавзуси бўлган. Диккенс танқидий реализм услубининг асосчиларидан ҳисобланади. Ҳажвий-сентиментал руҳда ёзилган "Пиквик клубининг ўлимидан кейинги ёзишмалари" (1837), "Оливер Твистнинг саргузаштлари" (1838), "Николас Никлби" (1839) романлари Диккенсни дунёга машҳур қилди. 19-асрнинг 40—50-йиллари Диккенс ижоди гуллаган давр бўлди. "Мартин Чезлвит" (1844) романида Америка воқелигидаги салбий томонлар тасвирланган. "Домби ва ўғли" (1848) романида инсонлик қиёфасини йўқотган, манмансираган инглиз бойваччалари ҳажв тиғи остига олинган. Таржимаи ҳол йўсинидаги "Давид Копперфилд" (1850) романида эса ўша замоннинг ижтимоий зиддиятлари кўрсатилган. Диккенс асарларида, умуман оддий кишилар қиёфаси зўр маҳорат билан акс этади. 1848 йилда Англияда чартистлар (йўқсуллар) ҳаракати мағлубиятга учраган даврда Диккенс долзарб ижтимоий муаммоларни қаламга олди ("Совуқ уй", 1853; "Машаққатли замон", 1854; "Жажжи Доррит", 1857 ва бошқалар). Булар орасида, айниқса, "Машаққатли замон" романи алоҳида аҳамиятга эга.

"Икки шаҳарча тоўғрисида қисса" (1859), "Интизорлик" (1861), "Бизнинг умумий дўстимиз" (1865) каби романларида эса Диккенс жамиятни ижтимоий инқироздан олиб чиқиш йўлларини бадиий воситалар ёрдамида тасвирлайди.

"Оливер Твистнинг саргузаштлари" романи ўзбек тилида нашр қилинган (1984).