Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Эркин Воҳидов

Эркин Воҳидов

 

Эркин Воҳидов — таниқли ўзбек шоири ва жамоат арбоби. 1936 йилнинг 28 декабрида Олтиариқ туманида ўқитувчи оиласида туғилган. Тўққиз ёшида отасидан, бир йилдан сўнг онасидан ажралган. Тошкентлик тоғаси Каримбой Соҳибоев қўлида тарбияланган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг ўзбек филологияси факултетида (1955—1960) таҳсил олган. Сўнг турли нашриёт ва газета-журналларда ишлади. Республикамиз ёшларининг биринчи журнали «Ёшлик»нинг асосчиси (1982).У I ва II чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. Кейинги йилларда Ўзбекистон Олий мажлисининг қўмита раиси вазифасида ишлаган. Унинг биринчи китоби «Тонг нафаси» 1961 йилда чоп этилди. Шундан сўнг унинг «Қўшиқларим сизга» (1962), «Юрак ва ақл» (1963), «Менинг юлдузим» (1964), «Нидо» (1964), «Лирика» (1965), «Палаткада ёзилган достон» (1966), «Ёшлик девони»(1969), «Чароғбон» (1970), «Қуёш маскани» (1972), «Тирик сайёралар» (1978), «Шарқий қирғоқ» (1981), «Келажакка мактуб» (1983), «Муҳаббат» (1984), «Ҳозирги ёшлар» (1986), «Изтироб» (1991), «Яхшидир аччиқ ҳақиқат» (1992) каби шеърий тўпламлари нашр қилинди. Шоир инсон руҳиятининг нозик ва илғаш мушкул манзараларини таъсирчан акс эттирган. Одамни комил кўрмоқ истаги унинг шеърлари асосини ташкил қилади.
Эркин Воҳидов рус шоири Сергей Есениннинг шеърларини буюк маҳорат билан ўзбек тилига таржима қилган.
2016 йилнинг 30 май куни таниқли ижодий арбоб ва Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди.