Фахриддин Содиқ *
Фахриддин Содиқ (Абдурахимов Фахриддин Содиқович), 1971 йил 25 (1) сентябрда Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Жўрабой қишлоғида туғилган.ЎзМУ фалсафа факультетини тамомлаган.Нашрдан чиққан китоблари: “Қайтмаган баҳор” 1997 йил, “Тараддуд” 2005 йил, “Қалтис қадам” 2010 йил.“Қарз” деб номланган янги китоби нашрдан чиқиш арафасида.“Фалакнинг гардиши” номли романи навбатдаги нашр режасида.Шунингдек, бу нашрдан “Тирикликдаги тириклар” ва “Фоиз” қиссалари ҳам ўрин олади.Роберт Т. Киосаки, Шарон Лечтерларнинг “Бадавлат ота, камбағал ота” туркумидаги бестселлерининг илк китобини ўзбек тилига таржима қилган, бу таржима “Муваффақият формуласи” деган ном билан бир йилдан ошиқ вақт мобайнида «Парвона» газетасида, “Инсон ва пул” рукнида чоп этиб борилган.Унинг асарлари республикамизнинг деярли барча кўзга кўринган нашр – газета ва журналларида кенг ўқувчилар оммасига ҳавола қилиб келинмоқда.Фахриддин Содиқ:“Атрофдагиларни, одамларни яхши кўриш керак, шунда ўзимизга нисбатан ҳайриҳоҳ назарларни кўрамиз, ҳис қиламиз. Буни ҳаммамиз биламиз. Яна биламизки... Ҳаммани бирдек яхши кўриш мумкин эмас, бу муҳим ҳам эмас. Лекин я х ш и к ў р и ш нинг ўзи муҳим, бу – ҳаётий зарурат! Ҳаётий зарурат бўлган шу туйғуни ва шу туйғуга муносиб Инсонни қадрлашни унутманг! Айнан шу қадр (вақти келиб) сизни қадрлашлари учун бирдан-бир мезон бўлиб чиқади. ...Сукунатни тингласангиз Вақт шундай дейди. Буни мен айтганим йўқ.”
Поделиться с друзьями в соцсетях