Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Фарҳод Раҳимов

Фарҳод Раҳимов

 

Раҳимов Фарҳод Хушбоқович – 1966-йил Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган. Миллати ўзбек. 1983-йилда ўрта мактабни тугатиб, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига ўқишга кирган ва уни 1990-йил имтиёзли диплом билан тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Тўқима-трикотаж технологияси ва лойиҳалаш” кафедрасида ассистент лавозимидан бошлаган, кафедра мудири, доцент. Педагогик фаолият билан бирга 2011-йилдан 2017-йилгача институт “Инновация ва интеграция илмий тадқиқотлар маркази”да катта илмий ходим, директор в/б, директор ўринбосари ва директор лавозимларида ишлаган. Техника фанлари номзоди (1999), доцент (2004) ва техника фанлари доктори (2015).

2017-2020-йилларда ўриндошлик асосида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида, 2021-йилдан Тошкент кимё-технология институти профессори. ДИТД доирасида хорижий, фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларда раҳбар ва ижрочи бўлган. 2 нафар техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 20 дан ортиқ магистр ва қатор бакалаврлар битирув малака ишларига раҳбарлик қилган.

Асосий иш фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар агентлиги (2017-2018), Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги (2018-2019), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида бўлим бошлиғи, лойиҳа офиси директори, бошқарма бошлиғи (2019 йилдан ҳозирга қадар).

Илмий ва илмий-педагогик фаолиятида 3 та монография, 3 та ўқув қўлланма, қатор илмий-услубий қўлланма ва илмий рисолалар, Республика ва хорижий журналларда техник трикотаж, композицион материаллар, интеграция, инновация, инсон капитали ва кластерлаштиришга оид 70 дан ортиқ илмий мақолалар ва турли илмий-амалий анжуманлар тўпламларида 130 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп эттирган. Ўзбекистон Республикасининг 14 та ихтиро ва фойдали модел патентлари муаллифи.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси мукофоти лауреати (1993 й.), “Касб-ҳунар таълими аълочиси” (2004 й.), Ўзбекистон Республикаси “Энг яхши ўқув-қўлланма” номинацияси совриндори
(2005 й.), Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг “Yangi intellect - 2017” танловининг “Энг яхши фойдали модель” номинацияси совриндори. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг идоралараро илмий-техникавий кенгаши, эксперт-таҳлил гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси “Кимё ва фармацевтика” йўналиши эксперти (2015 йилдан).

Китоблар