Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Фарида Афрўз *

Фарида Афрўз

 

Фарида Афрўз (Бўтаева Фарида Қўзиевна) 1956 йил 5 мартда Қўқон шаҳрида туғилган. Қўқон Давлат педагогика олийгоҳининг тарих факультетида ўқиган. Иш фаолиятини Ғафур Ғулом номидаги Қўқон адабиёт музейида кичик илмий ходимликдан, кейинчалик Санъат билим юртида ўқитувчи, Боғдод туманининг “Авангард” газетасида адабий ходим, Учкўприк туманидаги “Истеъдод” ижодкорлар уюшмаси раиси, Республика “Маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази” ҳузуридаги “Шуур” ижодий корхонаси директори, Адлия вазирлиги “Ҳаёт ва Қонун” юридик журналида бош муҳаррир ўринбосари, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида санъат бўлими бошлиғи, “Ёзувчи” нашриётида бош муҳаррир, “Ал-Афрўз” МЧЖда, ҳамда “Afruz-Records” МЧЖ овоз ёзиш студиясида бош директор лавозимида ишлаган.

1994 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси.

1999 йили Ўзбекистон Президенти фармони билан “Шуҳрат” медали ҳамда 2001 йили “Ўзбекистон Мустақиллигининг 10 йиллиги” кўкрак нишони, 2017 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Чоп этилган китоблари.
«Қирқкокиллигим» 1986 й., «Изтироб кўйлаги» 1992 й., «Тунлар исёни» 1994 й., «Кўзим маним...» 1999 й., «Қурбонжон Додхоҳ» тарихий драматик достон 2000 й., «Ўзимдан ўзимгача» 2001 й., «Пока есть на земле разлука...», «От Фариды Афруз» (Москва), «Gun aydin» (Истамбул), «Ушшоқ» 2004 й., «Тасбиҳ» 2007 й., «Ўша кун бугундир» 2013 й., «Куздан аразладим», «Яхшиям..» (немис тилида) 2017 й., 2019 йил «Ўзимники» (манзумалар китоби), «Ободим ёр» (қўшиқлар китоби) номли шеърий тўпламлари ва “Қирқ қўшиқ”, “Аёл қалби”, “Кел, бугунни байрам қилайлик” аудио китоблари диск шаклида чиққан.
Шеърлари кўплаб хориж тилларига таржима қилинган. У ҳам ўз навбатида кўплаб жаҳон ва қардош халқлар адабиёти вакилалари асарларини ўзбек тилига таржима қилиб китобхонларга тақдим этган...

Бугунги кунда “Жаноб” номли эркаклар учун ва “Сабо” номли аёллар журналларига ҳамда “Арт Рекордс” босмахонасининг таъсисчиси.

Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг депутати.