Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Гулжамол Асқарова *

Гулжамол Асқарова

 

Асқарова Гулжамол Шодмановна 1978 йил 5 март куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида туғилган.
1998 йилда Республика ёш ижодкорларининг Зомин анъанавий семинарида шеърлари эътироф этилиб, олий ўринни эгаллаган ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган.

2001 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.

Нашр этилган китоблари: 1998 йилда “Дил фасли”, 2000 йилда “Рўшнолик”, 2003 йилда “Бедор қўнғироқ”, 2004 йилда “Бахт дастхати”, 2007 йилда “Уйғотувчи алла”, 2008 йилда “Гулнома”, 2010 йилда “Турналар йўли”, 2012 йилда “Эркалик имтиёзи”, 2013 йилда “Ошиқлар тумори”. Айни кунларда янги китоби нашрга тайёр. Шеърлари рус тилига таржима қилинган.

2011 йилда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил” кўкрак нишони билан тақдирланган.