Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Хабиб Сиддик *

Хабиб Сиддик

 

Ҳабиб Сиддиқ 1953 йил 12 апрелда Андижон вилояти Андижон тумани Бўтақора қишлоғида туғилган. 1976 йил Андижон пахтачилик институтини тамомлаган. 2007 йилда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.
2002 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
У ҳажвчи ёзувчи, олим, публицист ва таржимон, ижодий, илмий-педагогик, тарғиботчилик ва ташкилотчилик салоҳияти билан ёшларни истиқлол мафкураси руҳида, баркамол авлод қилиб тарбиялашда фаол иштирок этиб келмоқда.
1990 йилда «Кар қулоққа танбур» номли илк китоби «Муштум» кутубхонаси туркумида 55 минг нусхада чоп этилган.
1993 йилда «Ким ошди савдоси» номли ҳажвиялар,1998 йилда «Тўқайга ўт тушса» номли ҳикоя ва ҳажвиялар, 2004 йилда «Бедаво дарднинг давоси» ҳикоя ва ҳажвиялар жамланган китоблари чоп этилган. 2008 йилда “Ҳаёт йўлга ўхшайди” публицистик мақолалар, 2010 йилда “Инглизча туш” ҳикоялар, ҳажвиялар, ҳангомалар тўпламлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриётида чоп этилган.
2013 йилда “Чироғи ёниқ хонадон” номли сайланма (ҳикоялар, ҳажвиялар, ҳангомалар, таржималар) китоби Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриётида чоп этилди.
2016 йилда “Ўрага сичқон тушди...” (ҳикоя, ҳажвия, ҳангомалар, комедия), 2017 йилда “Нимкоса” (Кўнгилдаги гаплар, икр-фикрлар, кўндаланг саволлар, ён дафтардаги қайдлар), “Хўжалик ҳисобидаги ойлар” (жаҳон ҳажвиёти хазинасидан таржималар) китоблари нашр этилди. 2018 йилда “Ўрага сичқон тушди” комедияси асосида “Кичик корхонанинг катта ҳангомаси” ҳажвий видеофильми суратга олинди ва намойиш этилди.

Китоблар