Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Хамидулло Салиев *

Хамидулло Салиев

 

Педагогика фанлари номзоди, доцент Салиев Хамидулло Хашимжанович 1966 йил Андижон шаҳрида туғилган. 1984 йилда Андижон давлат педагогика институти жисмоний тарбия йўналишига ўқишга қабул қилинган. 1990 йилда Андижон давлат педагогика институти Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси кафедрасида ассистент лавозимида ўз фаолиятини бошлаган. 1993-1996 йилларда эса Қори Ниёзий номли Тошкент педагогика илмий тадқиқот институти аспирантура бўлимида тахсил олган. 1997 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтидаги ихтисослашган кенгашда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1998 йил Андижон давлат университети Жисмоний тарбиянинг назарий асослари кафедраси мудири этиб тайинланган.2002 йил 18 мартда Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси кафедраси доценти унвони тақдим этилган. 2002 – 2006 ва 2006 – 2010 йилларда Андижон давлат универститети илмий кенгаши қарори билан Жисмоний тарбиянинг назарий асослари кафедраси мудирлиги лавозимларида ишлаган. 2010 – 2013 йилларда жисмоний маданият факулътети декани вазифасида фаолият олиб борган. Ҳозирги кунда Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда. Салиев Хамидулло Хашимжонович педагогик фаолияти давомида 100 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп эттирган, 30 га яқин услубий қўлланмалар тайёрлаган. 150 яқин талабаларнинг битирув малакавий ишларига ҳамда 30 га яқин магистрларнинг магистрлик дисссертацияларини тайёрлашда илмий раҳбарлик қилган.Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) докторлик диссертацияларига Расмий оппонентлик қилган ва ташқи тақризлар берган. Шунингдек, мустақил илмий тадқиқотчилар ҳамда докторантларнинг докторлик диссертацияларига раҳбарлик қилиб келмоқда. Талабалар ва магистрлар таълим ва тарбия жараёнларда ҳорижий мамлакатлар Малайзия, Туркия, Хитой ва АҚСҲдан ўрганиб келган билим ва тажрибаларидан самарали фойдаланиб келмоқда.