Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39


Ҳамиджон Ҳомидий

Ҳамиджон Ҳомидий

 

Ҳамиджон Ҳомидий 1935 йил 4 октябрда Наманган вилояти, Косонсой шаҳрида этикдўз оиласида туғилган.Ўрта мактабни тугатгач, Косонсой босмахонасида харф терувчи, газетанинг маъсул котиби бўлиб ишлаган.1956-61 йиллар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти (ҳозирги университет)нинг “Тарих-филология” факультетида таҳсил олган. Бўлажак зуллисонайн олим Ҳамиджон Ҳомидий институтнинг Ўзбек тили кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1963-67 йиллар давомида Ўзбек адабиёти кафедраси аспирантурасида ўқиб: 1968 йили номзодлик, 1990 йили докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган.1982-2010 йилларда университетнинг “Ҳозирги ўзбек адабиёти” ҳамда “Ўзбек классик адабиёти” кафедраларини бошқарди. Турли йилларда олимнинг “Гуманизм куйчиси”, “Барҳаёт шеърий қаср”, “Боқий бўстон таровати”, “Шоҳноманинг шуҳрати”, “Қирқ беш аллома Ҳикояти”, “Аждодлар сабоғи – ақл қайроғи”, “Кўҳна Шарқ дарғалари”, “Машриқзамин – ҳикмат бўстони” (ҳаммуаллиф), “Тасаввуф алломалари”, “Олис-яқин юлдузлар”, “Наманган адиблари” (ҳаммуаллиф), “Косон тарихи” (ҳаммуаллиф), “Авестодан Шоҳномага”, “Даҳолар давраси” сингари ўттизга яқин китоблари нашр қилинган.Бундан ташқари олим бир қанча дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг муаллифидир. Турли илмий тўплам, журнал ҳамда вақтли матбуотда олимнинг 500 дан ортиқ мақолалари эълон қилинган. Илмий мақолалари Теҳрон, Боку, Олмаота, Душанбе, Ҳўжанд шаҳарларидаги мажмуа ҳамда қомуслардан ҳам ўрин олган. У “Дўстлик” ордени ҳамда “Мустақилликнинг 15 йиллиги”, 1972 ва 1984 йилларда “Халқ маорифи аълочиси” нишонлари билан тақдирланган.