Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39

Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Ўткир Ҳошимов

Ўткир Ҳошимов

 

Таниқли ўзбек ёзувчиси ва жамоат арбоби Ўткир Ҳошимов 1941 йили 5 августда Тошкент шаҳрида туғилган. ТошДУнинг филология факультетининг журналистика бўлимини тугатган (1964). Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1991). Илк китоби — «Пўлат чавандоз» (1962, очерклар тўплами). Биринчи йирик насрий асари — «Чўл ҳавоси» (1963). «Одамлар нима деркин» (1965), «Шамол эсаверади» (1966), «Қалбингга қулоқ сол» (1973), «Баҳор қайтмайди» (1970), «Дунёнинг ишлари» (1982) қиссалари ҳамда «Нур борки, соя бор» (1976), «Икки эшик ораси» (1986), «Тушда кечган умрлар» (1994) романлари нашр этилган.Ёзувчининг бир қанча асарлари экранлаштирилган. «Хазон бўлган баҳор», «Инсон садоқати» (1975), «Виждон дориси», «Тўйлар муборак» (1979), «Қатағон» каби драма, комедия, бир қатор киносценарийлар муаллифи. «Дафтар ҳошиясидаги битиклар» (2001) китоби ижтимоий-маънавий ҳаётда муайян из қолдирган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1986). «Меҳнат шуҳрати» (1996), «Буюк хизматлари учун» (2001) орденлари билан мукофотланган. 2013 йил 24 май куни вафот этган.
Ёзувчининг болалиги уруш ва урушдан кейинги машаққатли даврга тўғри келди. „Ўша даврда нон танқис бўлгани билан кутубхоналарда китоб кўп эди“, дея эслаган эди ёзувчи ўз хотираларида.Китоб ўқиш баробарида Ўткир Ҳошимов почтада хат тарқатувчи бўлиб ишлади. Айнан мана шу иш Ўткир Ҳошимовни оддий одамларнинг китобдаги ҳаётдан бутунлай бошқа турмушига ошно қилди. 1959 — 62 йиллари „Қизил Ўзбекистон“, 1963-66 й. „Тошкент ҳақиқати“ 1966-82 йиллари „Тошкент оқшоми“ газеталарида адабий ходим бўлиб ишлаган.