Ито Макото
Макото Ито 1958-йилда Токио шаҳрида таввалуд топган. 1981-йилда Ҳуқуқшунослик имтиҳонидан ўтиб, ушбу имтиҳонга тайёрлаш курсларида дарс бера бошлаган 1982-йилда Токио университети ҳуқуқ факультетини тамомлаб, ҳуқуқшуносларни тайёрлаш институтига қабул қилинган. 1984-йилда Адвокат сифатида рўйхатдан ўтган. 1995-йил Ҳуқуқшунослик имтиҳонига тайёрлаш бўйича 15 йиллик тажрибасига асосланиб, “Макото Ито ҳуқуқшунослик имтиҳони мактаби” (кейинчалик “Ито мактаби”) ни очган. Ито мактабидан ташқари, университет (Кеио университети), Йойоги семинари ва Никкей бизнес мактабида маърузачи бўлиб ишлаш билан бир қаторда, Япониянинг турли ҳудудларидаги ҳуқуқшуносликка оид ташкилотларда ҳам педагогик фаолият олиб борган. Ҳозирда ҳуқуқшунослик имтиҳони ва университетлардаги магистратура босқичи имтиҳонларига талабгорларни тайёрлаш билан биргаликда, ҳуқуқшуносликка алоқадор ва сертификатлар тақдим этувчи имтиҳонлардан ўтишни кўзлаган инсонларга ҳам ёрдам бериб келмоқда. Шунингдек, сайловларда ҳар бир сайловчининг овози муҳимлигига оид жамият муаммоларини ҳал этишда иштирок этиб келмоқда. Макото Итонинг асосий китоблари:“Макото Итонинг ҳуқуқ фанига кириш китоблари серияси” 8 том, “Ниппон Ҳёрон Ша” нашриёти (ушбу китобнинг 3-босмаси тўлиқ Корейс тилига таржима қилинган); “Макото Итонинг имтиҳонга тайёргарлик дарслари” 15 том, “Коубундоу” нашриёти; “Ўрта мактаб ўқувчлари учун Конституциявий ҳуқуқ” “Иванами Жуниор Шиншо” нашриёти; “Орзулар рўёбга чиқадиган ўқиш услуби” “Санмааку Шуппан” нашриёти ва бошқалар.
Поделиться с друзьями в соцсетях