Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Жаъфар Муҳаммад Термизий *

Жаъфар Муҳаммад Термизий
Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Холмўминов Жаъфар Муҳаммадиевич

 

Холмўминов Жаъфар Муҳаммадиевич (Жаъфар Муҳаммад Термизий) 1968 йили 20 сентябрда Сурхондарё вилоятида туғилган. Ўрта маълумотни Музработ ва Бойсун туманларида олган. 1993 йилда ТДУ филология факултетининг форс-тожик адабиёти бўлимини тугатган. 1999-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясининг кундузги аспирантурасида (“Диншунослик” мутахассислиги бўйича) таҳсил олган.
Ўзбек ва форс-тожик тилларида ижод қилувчи зуллисонайн шоир, таржимон, публицист, диншунос, файласуф ва адабиётшунос олим – Жаъфар Холмўминов фалсафа фанлари номзоди (фалсафа фанлари доктори PH.D), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Antyqe World Халқаро Фанлар Академияси профессори. У айни пайтда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси, Ўзбекистон Тожик миллий маданий маркази раиси сифати фаолият олиб бормоқда.
Шу пайтгача Жаъфар Муҳаммаднинг “Ёмғирнинг кўзи”, “Қуёш киприклари”, “Рангнинг яшил чиқиши”, “Тажаллий”, “Кўзгу ҳайрати”, “Ишқ ошиғи”, “Қуёш сийрати”, “Ғазал ғизоли”, “Вақт таъми” номли шеърий тўпламлари ҳамда “Ҳануз ишқ...” номли сайланмаси ўзбек ва форс-тожик тилларида нашр этилган. Янги давр ўзбек шеърияти намояндалари ижодидан намуналарни форс-тожик тилига, мумтоз ва замонавий форс-тожик шеъриятининг 50 га яқин намояндалари шеъриятидан намуналарни ўзбек китобхонлари учун таржима қилган.
Фалсафа, диншунослик, тасаввуф фалсафаси, миллий маънавият ва адабиётшуносликка оид бир қатор монография ва рисолалар, 300 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар муаллифи.