Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Қаҳҳор Абдурахманов *

Қаҳҳор Абдурахманов

 

Абдурахманов Каҳҳор Паттахович, 1941 йил 8 майда, Тошкент шаҳрида ишчи оиласида туғилган.
1958 йилда Тошкент шаҳридаги 1–сонли ўрта мактабни тугатиб, Тошкент транспорт машинасозлиги заводида токар–асбобсоз лавозимида ишлаган. 1960-1966 йилларда Тошкент давлат университетининг талабаси, 1966-1968 йилларда ТошДУ нинг Назарий физика кафедрасининг стажер-тадқиқотчиси бўлган ва СССР ФА нинг Ленинград Ярим ўтказгичлар институтининг диффузия жараёнлари лабораториясида ишлаган.
1968 йилда ТошДУ аспирантурасига кирган ва СССР ФА нинг Ленинград Физика-техника институтида амалиёт ўтаган.
1973 йилда Ленинград политехника институтининг Илмий Кенгашида фан номзодлиги диссертациясини ҳимоя қилган. 1990 йилда Воронеж политехника институтининг Илмий кенгашида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
2017 йилдан Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Физика кафедрасининг профессори.
1996 йилда “Мехнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.
2008 йилда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг “Ўз касбининг устаси” белгиси билан тақдирланган.