Солиҳ Қаҳҳор *
Солих Каҳҳор 1939 йил 29 декабрда Фарғона вилояти, Олти ариқ тумани Жўрак қишлоғида, ишчилар оиласида туғилган. Миллати ўзбек.
1948-1958 йиллар «Тожикистон 20 йиллиги» умумтаълим мактабида ўқиган. 1958-1961 йиллар Душанбе педагогика институтида таҳсил олган. 1962-1965 йиллар Москва вилоятида ҳарбий хизматни ўтаган.
1966 йилдан «Совет Тожикистони» Республика газетаси ҳамда радио эшитириш ва телевидение давлат комитетида ижодий ходими, 1971 йилдан «Совет Тожикистони» газетасида махсус мухбир лавозимларида ишлаган.
1974 йил Тошкент олий партия мактабига ўқишка кириб, 1980 йил мувафақиятли тугатган ва Тожикистон компартияси марказий қўмитаси ихтиёрига жўнатилган.
1980 йил Тожикистоннинг вахш водийсида янги ташкил топган Қўрғонтепа вилояти газетасига бош редактор ўринбосари лавозимига тайинланган. 1988 йилдан «Тожикистон овози» Республика газетасининг вахш ва Кулоб вилоятлари бўйича махсус мухбири сифатида ишлаган. Бироқ Тожикистонда фуқаролар уруши тобора авж олиши билан 1993 йилнинг бошларида оиласи билан Фарғонага кўчиб келган. Шу йилнинг март ойида Фарғона вилояти матбуот бошқармасида, сўнг ўзи асос солган вилоят прокуратурасига қарашли «Адолат йўли» газетасига бош редактор бўлиб ишлади. Шунингдек, Фарғона нашриёти матбуот маркази қарашли «Фарғона ахбороти» ва «Давр минбари» вилоят газеталарига кўп йиллар давомида муҳаррирлик қилди.
Шунингдек, «Адолат» Республика газетасининг ва ундан сўнг Ўзбекистон журналистларининг «Хуррият» газетаси Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бўйича махсус мухбир бўлиб ишлади.
1970 йилдан Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси.
«Оқ дул дулни жиловлаган аёл» (1983 йил), «Айри йўл» (1985 йил), «Дайди қизнинг дафтари» (2001, 2007, 2009, 2011 йиллар), «Тахмина» (2013, 2015, 2016 йиллар) китобларининг муаллифи.
Солих Каҳҳор 2018 йилнинг 24 январь куни 78 ёшида вафот этган.
Поделиться с друзьями в соцсетях