Texnik ish tufayli saytda kitoblarni onlayn o'qish va ilova orqali o'qish funksiyasi vaqtincha ishlamaydi.

Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Қамчибек Кенжа *

Қамчибек Кенжа

 

ҚАМЧИБЕК КЕНЖА 1946 йил Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг аввал журналистика, сўнг филология факультетларида таҳсил олди (1964–1969). Меҳнат фаолиятини “Ўзбекистон маданияти” (ҳозирги “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”) газетасида бошлаб (1969–1979), кейин Избоскан тумани “Пахтакор” газетасида адабий ходим, бўлим мудири, мактабларда ўқитувчи сифатида давом эттирди. 1980 йилдан эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бадиий адабиётни тарғиб этиш бюросининг Андижон вилоятидаги вакили сифатида иш юритди. 1983 йил Тошкентга келиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси наср кенгашида адабий маслаҳатчи вазифасида фаолият кўрсатди. 1985–2005 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлимининг масъул котиби бўлди. Қамчибек Кенжа адабиёт даргоҳига шоир сифатида кириб келиб, дастлаб “Соғинч” шеърий тўпламини (1975) чоп эттирди. Адибнинг иккинчи китоби “Яшил барг” ҳикоялар тўплами эса 1977 йилда босилди.Шундан сўнг адибнинг “Кўнгил кўчалари” (1979), “Ишқинг тушса” (1981), “Орзумандлар” (1982), “Нотаниш гул” (1988), “Тоғ йўлидаги бир оқшом” (1987), “Соҳилдаги сув париси” (1993), “Қизил гуллар” (1995), “Соҳибжамол аёл сири” (1996), “Муҳаббатни гуноҳ десалар” (1996), “Кулгубахш умр” (1997), “Бобурийлардан бири” (2000), “Бахт қуши ёки ушалган орзулар” (2001), “Хамир учидан патир ёхуд кулча ҳикоялар” (2005), икки жилдли “Сайланма” (2006–2007), “Андижондан Бағдодгача” (2007), “Буюклар изидан” (2006), “Севинчларим ва куйинчларим” (2010), “Тошқин” (қисса, 2010), “Кўнгил кечинмалари” (2011), “Палахмон” (роман, 2011), “Жасорат” (маърифий-биографик қисса, 2012), “Муҳаббат бадали”(2013), “Машаққат ва жасорат”(2015), “Ҳаёт ҳикматлари” (2016) каби шеърий, насрий ва публицистик китоблари дунёга келди. Қамчибек Кенжа Бобур номидаги халқаро экспедиция аъзоси сифатида Бобурийлар ва бошқа буюк аждодларимиз изидан Афғонистон, Эрон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Туркия, Сурия, Иордания, Саудия Арабистони, Ироқ каби мамлакатлар бўйлаб ижодий сафарларда бўлди. Ана шу сафарлар таассуротлари асосида яратилган “Ҳинд сориға” (2000), “Андижондан Даккагача” (2003), “Буюклар изидан” (2006), “Андижондан Боғдодгача” (2007), “Буюк Соҳибқирон ўтган йўлларда” (2014) каби бадиий сафарномалари яратилди. У “Бобурийлар изидан” (1993), “Бобур саломи” (1993), “Буюк Бобур ворислари” (2002) номли ҳужжатли-оммабоп фильмлар сценарийлари муаллифи ҳамдир. Қамчибек Кенжа таржимон сифатида А. Пушкин, Х. Хейне, Ш. Петефи, В. Брюсов, М. Светлов, В. Фирсов, Назрул Ислом каби хорижлик шоир, ёзувчиларнинг шеър ва достонлари, насрий асарларини ўзбек тилига ўгирди. Айни пайтда унинг шеър ва ҳикоялари ҳам рус, инглиз, украин, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, уйғур ва бошқа халқлар тилларига таржима қилинди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Қамчибек Кенжа 1998-йилда “Шуҳрат” медали, 2004-йилда “Халқаро Бобур мукофоти” билан тақдирланди. Республика Ёзувчилар уюшмасининг Истиқлолнинг 23 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Ватан учун яшайлик” танлови ғолиби бўлди. 2014-йилда унга Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университетининг фахрий профессори илмий унвони берилди.