Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Комилжон Султонов *

Комилжон Султонов

 

1965 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1989 йил Қарши Давлат педагогика институтининг тарих факультетини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Комилжон Султонов 2016 йилда Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги байрами муносабати билан “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Унинг “Соҳибқирон Амир Темур ва мустақил Ўзбекистон” рисоласи, “Амир Темурга муносиб ворислар”, “Амир Темурнинг сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий- маърифий қарашларининг миллий ўзликни англашдаги аҳамияти” номли китоблари нашр этилган. 40 дан ортиқ илмий-оммабоп мақолалари Халқаро ва республика илмий-амалий конференциялари материалларида чоп этилган ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган. Комилжон Султоновнинг “Амир Темурга муносиб ворислар” асари 2016 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ва Темурийлар тарихи Давлат музейи ҳамкорлигида ўтказилган “Энг яхши бадиий-публицистик асарлар“ кўрик-танлови ғолиблари сафидан жой олган.
Бугунги кунда И.М Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университети Тошкент шаҳридаги филиалида “Маънавият-маърифат” ва ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда. Шу билан бир қаторда, Республика Маънавият ва маърифат Марказида мустақил тадқиқотчи сифатида “Амир Темур ва темурийлар давлатчилигида жамият ва сиёсий ҳокимият муносабатлари легитимлиги” мавзусида сиёсий фанлар бўйича фалсафа фанлари доктори (РИВ) бўйича илмий изланишлар олиб бормоқда.