Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Қозоқбой Йўлдошев *

Қозоқбой Йўлдошев

 

Қозоқбой Йўлдошев, 1949 йил 9 майда Сирдарё вилоятида туғилиб, 1956-1966 йилларда Боёвут туманидаги 8-ўрта мактабда ўқиган. 1966-1970 йилларда Ғафур Ғулом номидаги Сирдарё Давлат Педагогика институтининг ўзбек филологияси факултетини имтиёзли битирган.

1970-1977 йилларда Гулистон туманидаги 1- ва 15-мактабларда тил ва адабиёт ўқитувчиси, 1977-1979 йилларда 9-ҳунар техника билим юртида ўқув бўлими мудири, директор ўринбосари бўлиб ишлаган.

1980-1985 йилларда Ўзкомпартия Гулистон райкомида инструктор, қишлоқ хўжалик ходимлари касаба уюшмаси Гулистон райкоми раиси, “Қизил тонг” колхози паркоми котиби лавзимларида ишлади.

1986-1994 йилларда Гулистон давлат университетида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент, «Педагогика ва бошланғич таълим методикаси» кафедраси мудири, «Ўзбек филологияси» факултети декани лавозимларида меҳнат қилди.

1994 йилдан 1998 йилгача Қори Ниёзий номидаги Ўзбек педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бўлим мудири, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаган. 1998 йилнинг апрелидан 2000 йилнинг августигача Ўзбекистон Миллий университети «Ўзбек филологияси» факултети декани бўлди. 2000 йилдан 2005 йилгача «Ҳозирги ўзбек адабиёти» кафедраси мудири вазифасида хизмат қилди. 2005 йилдан ҳозирга қадар «Матншунослик, миллий уйғониш даври ва ҳозирги ўзбек адабиёти» кафедраси профессори бўлиб ишлайди.

1985 йилда “Ўзбек совет сатирик ҳикояларида характер тасвири эволюғияси” мавзусида филология фанлари номзоди, 1997 йилда эса “Янгича педагогик тафаккур ва умумтаълим мактабларида адабиёт ўқитишнинг илмий-методик асослари” мавзусида педагогика фанлари доктори илмий даражалари учун диссертация ёқлади. 2000 йилда профессор илмий унвонини олган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Ҳозирга қадар 35 китоб, 393 номда илмий мақола чоп эттирган.