Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Матназар Абдулҳаким

Матназар Абдулҳаким
Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Матназар Абдулҳакимов

 

Матназар Абдулҳаким (Матназар Абдулҳакимов) 1948 йилнинг 20 февралида Урганч туманидаги Қоровул қишлоғида туғилган. 1972 йилда Россия Федерациясининг Таганрог шаҳридаги педагогика институтини битирган. Шундан сўнг Урганч туман рўзномасида бўлим мудири, қишлоқ мактабида ўқитувчи, 1982-1997 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимида адабий маслаҳатчи бўлиб хизмат қилган. 1997 йилдан Хоразм Маъмун академиясида илмий ходим бўлиб ишлаган.
Биринчи китоби "Тиниқ тонглар" 1984 йилда Ғафур Ғулом нашриётида чоп этилган. Шундан кейин "Фасллар қўшиғи", "Қор қўшиғи", "Мавж", "Ёнимдаги дарёлар", "Қорачиқдаги дунё", "Ойдинлик", "Бир қучоқ гул", "Ёлғиз япроқ" каби шеърий, "Иймон туҳфаси", "Ялдони ёритган нур", "Иккинчи муаллим сабоқлари" каби илмий ҳамда Шайх Нажмиддин Кубро, Шайх Маждиддин Бағдодий, Пахлавон Махмуд, Мирзо Абдулқодир Бедилдан таржима, "Жавзо ташрифи", "Азизлар анжумани" китоблари нашрдан чиққан. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, "Офарин" мукофоти соҳиби.