Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Мавлюда Гадоева *

Мавлюда Гадоева

 

Гадоева Мавлюда Ибрагимовна 1959 йил Бухоро вилояти Гиждувон туманида туғилган. 1977-1982 йилларда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети инглиз филологияси бўлимида таҳсил олган. 1983-1985 йилларда илмий тадқиқотчи ва 1986-1989 йилларда мақсадли аспирантурада таҳсил олган.1990 йилда “Тил тизими ҳар хил бўлган тилларда ноаниқлик категориясининг ифодаланиши” мавзуида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2001 йилда касб-ҳунар коллежлари учун “1-3 Инглиз тили” ўқув қўлланмасини чоп эттирган.2002 йилда касб-ҳунар коллежлари учун яратилган “1-3 Инглиз тили” ўқув қўлланмасини лотин ёзуви асосида қайта чоп эттирилган. 2004 йилда касб-ҳунар коллежлари учун яратилган “1-3 Инглиз тили” ўқув қўлланмасини тўлдирилган лотин ёзуви асосида қайта чоп эттирилган. 2002 йилга касб-ҳунар коллежлари учун яратилган “1-3 Инглиз тили” ўқув қўлланмаси “Йилнинг энг яхши ўқув қўлланмаси ва дарслиги” танловида III-ўринни эгаллаган.Муаллиф 2002 йилга “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси ” танловида I-ўринни эгаллаган. 2007 йилдан Бухоро Давлат Университети “Инглиз тилшунослиги” кафедраси доценти вазифасида ишлаб келмоқда. Иш фаолияти давомида 182 га яқин илмий мақола ва ўқув қўлланма ва услубий қўлланмалар чоп эттирган.Назарий фонетика ва Роман-герман филологиясига кириш фанларидан бакалаврларга маъруза машғулотларини олиб боради. Хорижий мамлакатларнинг лингвистик назариялари, матн лингвистикаси, назарий фонетика асослари фанларидан магистрантларга маъруза машғулотларини олиб боради.