Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Миртемир

 Миртемир

 

МИРТЕМИР (Миртемир Турсунов) 1910 йил 30 майда Жанубий Қозоғистоннинг Иқон қишлоғида туғилган.
Шоир 30-йилларда ёзган шеърлари ҳамда достонларида оддий кишилар ҳаёти ва меҳнатини закийлик билан тасвирлайди.
Миртемирнинг «Қорақалпоқ дафтари» туркумига кирган шеърлари ва «Сурат» номли лирик қиссаси ўзбек шеъриятида алоҳида ҳодиса бўлди.
Поэзияда ўзига хос услуб ярата олган шоирнинг 70-йилларда ёзган «Онагинам», «Норбуви», «Паттининг ҳасратлари» каби шеърлари ўзбек поэзиясига халқчиллик руҳини олиб кирганлиги билан қадрлидир.
Шоир ижодида бадиий таржима салмоқли ўринни эгаллайди. А.Пушкин эртаклари, Н.Некрасовнинг «Русияда ким яхши яшайди» асари, Ш.Руставелининг «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон» эпоси (М. Шайхзода билан ҳамкорликда) унинг таржимасида ўзбек поэзияси хазинасидан муносиб ўрин олган.
Миртемир 1978 йил 21 январда вафот этган.