Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Мунаввара Тиллабоева *

Мунаввара Тиллабоева

 

Минавархон Тилябаева (Мунаввара Тиллабоева) 1944 йил Андижон шаҳрида туғилган. 1967 йилда Андижон давлат педагогика институти филология факултетини тамомлаган. 1999 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Шоиранинг 1994 йилда илк шеърий тўплами “Муҳаббат тумори” номи билан нашрдан чиққан. Шунингдек, “Мунаққаш байтлар”(1995 йил), “Излаганим сен”(1995 йил), “Оймома” (1995 йил), “Аллали тонг”(1996 йил), “Алла сеҳри” (1997 йил), “Қалб нидолари”(1999 йил), “Зафаржоннинг қўшиғи” (2000 йил), “Кўнгил қатралари” (2005 йил), “Ой тўлган кечада”(2006 йил), “Ишқ васфи” (Девон), “Болам борки”, “Муҳаббат боғи”, “Олислардан таралар қўшиқ”, “Икки қалб саодати”, “Қорбобонинг совғаси”, “Оппоқ тонглар” каби шеърий ва насрий китоблари нашр этилди. “Андижон шоир ва ёзувчилари”, “Сўз ташрифи” номли жамоа тўпламларига ижод намуналари киритилган.