Texnik ish tufayli saytda kitoblarni onlayn o'qish va ilova orqali o'qish funksiyasi vaqtincha ishlamaydi.

Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Насрулло Саййид *

Насрулло Саййид

 

Насрулло Саййид 1958 йил 20 февралда Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги Бурқут қишлоғида туғилган. У 1975-1980 йиллари Самарқанд Давлат Меъморчилик ва Қурилиш институтида таълим олган. Узоқ йиллар (1980-1993 йй) мобайнида у ўз касби бўйича ишлади, катта бир қурилиш ташкилоти (ПМК)га раҳбарлик қилди.

Насрулло Саййид бадиий ижод ва публицистика билан ўтган асрнинг 90-йилларидаёқ шуғуллана бошлаган. Ўша даврдаги газета ва журналларда унинг дастлабки ҳикоя ва мақолалари эълон қилина бошлаган эди. У кўпроқ сиёсий мавзуларда, миллатнинг Озодлиги ва Эркинлиги ҳақида қайғуриб, кўпроқ халқ дардини қаламга олган.

У 2007 йилдан бери Канаданинг Алберта провинцияси пойтахти Эдмонтон шаҳрида яшайди. 2019 йилнинг апрел ойида Насрулло Саййиднинг илк китоби Истамбул (Туркия)да нашр қилинди. “Шубҳали одамлар” номли ушбу китоб икки қиссадан иборатдир. 2020 йилнинг январида яна Истамбулда унинг “Миллат қайғуси” номли бадиий-публицистик китоби эълон қилинди. Туркиянинг Анқара университети докторанти Абдрасул Исаков унинг “Жажжи гувоҳ” (UFACIK TANIK) номли қиссасини турк тилига таржима қилди.

Китоблар