Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Нодир Норматов

Нодир Норматов

 

Нодир Норматов ёзувчи, санъатшунос, фоторассом. 1950 йил 24 декабрда Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Пошхурд қишлоғида туғилган. 1972 йилда Тошкент Давлат Университети журналистика факульте- тини (Ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети) тугатган.Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси Бадиий Ижордкорлар уюшмаси аъзоси.«Кўҳитанг ҳикоялари» (1977), «Жарликдан қушлар учди» (1986), «Голубые орехи» (рус тилида, 1990) китоблари, «Баригал» (1991), "Кўзгудаги икковлон" (2013), «Рўзи Чориевнинг сўнгги васияти» (2009, Ўзбек ва рус тилларида) романлари, «Муқаддас балиқлар эгаси» (1981), «Дарахт тагидаги одам» (1987), «Бисот» (2012), «Исмоил тоғанинг тарозиси» (1987), «Жазо» (1985) қиссалари чоп этилган. Республика ва халқаро фотокўргазмалар қатнашчиси. 2010-2012 йилларда унинг "Қишлоқ томон йўл", "Сурхон оҳанглари", "Ватан сенсан, Ватан мен", "Эзгулик тимсоллари" каби қатор шахсий кўргазмалари намойиш этилган. 2010 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган.