Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Нормурод Норқобилов

Нормурод Норқобилов

 

Нормурод НОРҚОБИЛОВ, 1953 йил 7 июнда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида таваллуд топган. 1982 йил Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети)нинг журналистика факультетини битирган.

1987 йил унинг “Зангори кўл” номли илк ҳикоялар тўплами чоп этилган. Шундан сўнг “Унитилган қўшиқ” (1990), “Юзма-юз” (1993), “Сариқ гул” (1996), “Пахмоқ” (1997), “Темур ғори”, “Аразчи чумчуқ” (1999), “Бекатдаги оқ уйча” (2000), “Овул оралаган бўри”, “Жўшқин дарё” (2005), “Бўрон кўпган кун” (2007) ҳикоя ва қиссалардан иборат тўпламлари ва “Дашту далаларда” (2009) романи нашр этилган. Ёзувчининг “Тоғдаги ёлғиз одам” (2011), “Амир Темур изидан” (2016) асарлари дунё юзини кўрган. Адибнинг “Қуёш ботмайдиган юрт”, “Шим ёхуд хотинлар жанжали”, “Белбоғ” каби асарлари асосида кўп қисмли видеофильмлар яратилган. Бир қанча ҳикоя ва қиссалари рус, қозоқ, белорус, қирғиз, татар, араб, турк, хитой ва бошқа кўплаб тилларга таржима қилинган.

Н. Норқобилов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрли унвони ҳамда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.