Texnik ish tufayli saytda kitoblarni onlayn o'qish va ilova orqali o'qish funksiyasi vaqtincha ishlamaydi.

Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Олим Тошбоев

Олим Тошбоев

 

Тошбоев Олим Шойимович, 1971 йил 27 майда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. 1994 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган. Филология фанлари номзоди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист.
Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида турли вазифаларда ишлаб, телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари лавозимига қадар йўлни босиб ўтган. Ҳозирги кунда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда.
Унинг кўплаб ҳикоя (“Киприк сояси”, “Карбало” ва бошқалар) ва публицистик мақолалари матбуотда эълон қилинган.
“Абадий замондош” асари муаллифнинг илк йирик асари ҳисобланади.