Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ортиқбой Абдуллаев *

Ортиқбой Абдуллаев

 

Ортиқбой Абдуллаев 1943 йил 22 майда Тошкент вилоятининг Хумсон қишлоғида туғилган. 1966 йили ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология факультетини битирган. Мактабда она тили ва адабиёти ўқитувчиси, “Ўзбекистон маданияти” (ҳозирги “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”) газетасида, “Ўзбекистон овози”, “Меҳнат ва турмуш”, “Шарқ юлдузи”, “Жаҳон адабиёти” журнали, “Ўқитувчи” нашриётида бўлим мудири, “Чўлпон” нашриётида Бош муҳаррир лавозимида ишлаган. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвонига сазовор бўлган. Филология фанлари номзоди, 1980 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси...

“Шеъриятнинг тиниқ осмони” (1979), “Ижоднинг қўш қаноти” (ҳаммуаллиф), (1981), “Қалбга очилган йўл” (1986), “Туркистоннинг қора кунлари” (2002), “Она Ватан фидойилари” (2004, 2012) китоблари нашр этилган. Василий Яннинг “Қўрғон узра гулханлар”, Нажиб Маҳфузнинг “Раққоса Радонис”, Астуриаснинг “Сеньор президент” романлари, Лев Толстойнинг “Дилномалар, Хотиралар”ни таржима қилган. 300дан ортиқ адабий-танқидий мақолалари, тарихий бадиалари, (Оташин шоир Мақсуд Шайхзода ижоди ҳақидаги) долзарб мақолалари босилган.