Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Иброҳимжон Отажонов

Иброҳимжон Отажонов

 

Иброҳимжон Отажонов 1952 йил 26 апрелда Наманган вилоятининг Мингбулок туманида таваллуд топган."Тўғрининг тўқмоғи" номли шеръий тўплам шоирнинг иккинчи китоби ҳисобланади. Шоирнинг илк китоби "Хакиқатга юзландим" деб номланиб, ушбу тўплам 2000 йилда кенг китобхонлар оммасига тақдим этилган эди.Мазкур шеърлар тўпламида тўғрилик, адолат ва хақиқат ҳақидаги мулоҳазаларни ўзида мужассамлаштирган шеърлар келтирилган. Унда инсоннинг кундалик ҳаёти билан узвий боғлиқ бўлган қоидаларни маълум даражада тартибга солишга ҳамда уларни муайян тарзда умумлаштиришга ҳаракат қилинган. Тўпламда самимийлик, тўғрилик, камтарлик, сезгирлик, меҳр-муҳаббат, тўй, оила, аёлларни эъзозлаш, оналарни авайлаш, ота-она маъсулияти каби масалалар шеърий усулда мазмунли, таъсирчан ва қизиқарли тарзда ёритилган.Муаллиф Иброҳимжон Отажоновнинг яхшилик ва ёмонлик, иймон ва иймонсизлик, оқиллик ва жоҳиллик мавзуида ёзган шеърлари инсонни дафъатан сергак торттиради. Ўз умр йўлига теранроқ назар ташлашга, нуқсон - камчиликларини тузатишга уринишга ва охир - оқибат ҳақиқат ва кўнгил поклаш ишига камарбаста бўлишга ундайди.

Китоблар