Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ойбек

 Ойбек
Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Ойбек Мусо Тошмуҳаммад ўғли

 

ОЙБЕК (Муса Тошмуҳаммад ўғли) 1905 йил 10 январда Тошкентда туғилган.
У ижодий фаолиятини шоир сифатида бошлаган.
Адиб умри давомида кўплаб насрий асарлар яратди. Унинг «Қутлуғ қон» ва «Навоий» романлари ўзбек адабиётидаги бадиий жиҳатдан энг юксак асарлардан саналади.
Ойбек шеъриятда «кўнгил лирикаси» ни яратган шоирдир. Унинг «Чимён дафтари» туркумига кирган юрт табиатининг фусункор таровати ва бетакрор рангларини ўзига сингдирган шеърлари ўзбек лирикасининг шоҳ намуналарига айланган.
Шоир бу шеърлари билан ўзбек шеъриятига ойбекона инжа нафосатни олиб кирди.
Ўзбек поэзиясида янги бадиий тафаккурнинг шаклланишида Ойбекнинг хизмати каттадир. Шунингдек, у таржимон сифатида ҳам фаол ижод қилган. Унинг таржимасидаги А. Пушкиннинг «Евгений Онегин» шеърий романи мудом севиб ўқилади.
Ойбек оғир хасталикдан сўнг 1968 йил 1 июлда вафот этган.